Янгиликлар

Жаҳонгир Хўжаев ва Асал Абдуллаеванинг тўйи бошланди — видео

«Бу ҳеч қандай клип суратга олиш жараёни эмас», — дейди актёр

Жаҳонгир Хўжаев ва Асал Абдуллаеванинг тўйи бошланди — видео

Актёр, телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев ва актриса Асал Абдуллаеванинг никоҳ тўйи 10 март, пайшанба куни бошланди.

Жаҳонгир Хўжаев мазкур лаҳазалар акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Видеода келин ва куёвнинг суратга тушаётганини, куёвжўраларнинг хурсандлигини, уйининг атрофи байрамона руҳда безатилганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, уйининг олдида энг қимматбаҳо машиналар ва созандалардан иборат жамоани ҳам кўриш мумкин.

«Кўпчилик нимага бу, деб сўраши мумкин. Клип суратга олмаяпмиз», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев тўйини кейингa қолдирганининг сабабини маълум қилганди.

Шунингдек, актёр Instagram саҳифасига Асални митти вайнер Эралидан рашк қилгани акс этган видеони жойлаганди.

Шу билан биргаликда, телебошловчи «Аристократлар» концерт дастурида Асал билан тўйи саҳна кўриниши эканини айтганди.