Янгиликлар

Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал билан илк учрашувидан лавҳа эълон қилди — видео

Улар «Dance show» кўрсатувида кўришган

Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал билан илк учрашувидан лавҳа эълон қилди — видео

Актёр, телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал Абдуллаева билан илк учрашуви акс этган лавҳани эълон қилди.

Жаҳонгир Хўжаев саҳифасида мухлислари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан Асал Абдуллаева билан биринчи учрашуви қаерда бўлганини сўраган. Актёр эса бу «Zo’r TV» телеканалида эфирга узатилган «Dance show» кўрсатувида бўлганини айтиб, мазкур кўрсатувдан лавҳа эълон қилган. Улар кўрсатувда бошловчилик қилган. Жаҳонгир Хўжаев ўзбек, Асал Абдуллаева эса рус тилида олиб борган.

Жаҳонгир Хўжаев 10 март куни шогирди, актриса Асал Абдуллаевага уйланди. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги энг ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Келин-куёвни тўйхонада Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналарини куйлаган.

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.