Янгиликлар

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина совға қилди — видео

Онаси ва қайнанасига эса гул тақдим этган

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина совға қилди — видео

Гули Асалхўжаеванинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина совға қилди.

Жаҳонгир Хўжаев 10 март куни шогирди, актриса Асал Абдуллаевага уйланди. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги энг ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Келин-куёвни тўйхонада Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналарини куйлаган.

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.