Янгиликлар

Туркия юлдузи Бурак Ўзчивит Жаҳонгир Хўжаевни табриклади — видео

У ўзбек режиссёри Маъруф Отажонов билан бирга бўлган

Туркия юлдузи Бурак Ўзчивит Жаҳонгир Хўжаевни табриклади — видео

Туркия юлдузи Бурак Ўзчивит 10 март куни турмуш қурган Жаҳонгир Хўжаев ва Асал Абдуллаевани табриклади.

Бурак Ўзчивит «Севги изтироби» сериалидаги Камол роли билан барчага таниш. У ҳамкасби, «Чўлиқуши» сериали юлдузи Фахрие Эвжен билан оила қурган. Жаҳонгир Отажонов унинг табриги акс этган видеони саҳифаисга жойлаб, миннатдорлик билдирган. Видеода Буракнинг олдида ўзбекистонлик актёр ва режиссор Маъруф Отажонов ҳам кўриш мумкин. У ҳам икки ёшга бахт тилаган.

«Жаҳонгир, Асалхон сизни муборак тўйингиз билан табриклайман, қўша қаринглар, бахтли бўлинглар. Оиланингга фақат омад. Мана Бурак дўстимиз билан биргамиз», — дейди Маъруф Отажонов.


Жаҳонгир Хўжаев 10 март куни шогирди, актриса Асал Абдуллаевага уйланди. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги энг ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Келин-куёвни тўйхонада Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналарини куйлаган.

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.