Медиа

Том Ҳолланднинг ёшлигида тушган суратлари эълон қилинди — фото

Суратлар 2011 йилда олинган

Том Ҳолланднинг ёшлигида тушган суратлари эълон қилинди — фото

Актриса Дрю Барримор Instagram’даги саҳифасида ҳамкасби ва Голливуд юлдузи Том Холланднинг ёшлигида тушган суратини жойлади.

У Том Ҳолландни ақл бовар қилмайдиган инсон ва жуда истеъдодли актёр деб ҳисоблаганини айтди. Барримор актёрнинг ўсиб улғайганини, «Ўргимчак одам»даги портнёри Зендея билан учрашаётганини таъкидлади. У Том Ҳолланд билан қандай учрашганини эслашини, унинг фильмини томоша қилганини, унга ва бўлажак турмуш ўртоғи Зендеяга энг яхши тилакларини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Drew Barrymore (@drewbarrymore)

 «Биз қандай танишганимизни эслайман, менимча, 2011 йилда эди. Мен ҳозиргина сизнинг фильмингизни томоша қилдим ва мен режиссёрлик қиладиган лойиҳа ижодкорлари билан учрашдим. Сиз қила олмайдиган ва қилишни хоҳламайдиган ҳеч нарса йўқ. Сизга ва сизнинг аёлингизга энг яхши тилакларимни тилайман. Мен сени излаяпман», — дейди актриса Том Ҳолландга атаб ёзга постида.

Том Ҳолланд фильмардаги илк ролини 14 ёшида Юань Макгрегор ва Наоми Уоттсга қарши бўлган «Имконсиз» фильмида ўйнаган. Бу иш учун актёр Америка Миллий кинотанқидчилар кенгаши ва Лондон кинотанқидчиларининг бир қанча актёрлик мукофотларини олган. У 19 ёшида у «Қасоскорлар» фильмининг жамоасига қўшилган ва экранлардаги «Энг ёш ўргимчак одам»га айланган. Бу роль унга Марвелнинг миллионлаб мухлислари томонидан катта шуҳрат қозонишига сабабчи бўлди.