Медиа

Тоҳир Абдуллаев «Қодирхон»даги Маржонанинг қўлини сўради — видео

Аввалроқ Тоҳир ва Маржонанинг фотиҳаси бўлиб ўтганди

Тоҳир Абдуллаев «Қодирхон»даги Маржонанинг қўлини сўради — видео

Ижтимоий тармоқда режиссёр, актёр Тоҳир Абдуллаев актриса Маржона Мирзаалиеванинг қўлини сўрагани акс этган видео тарқалди.

Видеода Тоҳир Маржонанинг қўлидан ушлаб, кўзини боғлаган ҳолда гуллар билан безатилган жойга олиб кирганини кўриш мумкин. Режиссёр скрипка мусиқаси остида ҳамкасбининг қўлини сўраган. Бироқ зар отиш керак бўлган пайтда отилмай қолган.

Ушбу видеони Тоҳирнинг дўстларидан бири жойлаган ва саноқли дақиқаларга оз қолганини ёзиб қолдирган.

Шунингдек, Маржона Мирзаалиеванинг дугоналаридан бири тўй бугун бўлишини айтиб ўтган.

«Ертага ‘битс-битс’. Менсиз тўйни бошламанг. Мен эртага ясан-тусан қилишга улгурай», — деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маржона Мирзаалиева февраль ойида тўйи бўлишини айтганди.

Шунингдек, актриса режиссёр, актёр Тоҳир Абдуллаевга турмушга чиқаётгани маълум бўлганди.