Медиа

«Титаник»даги Роуз ўзининг макияжсиз ҳолатини намойиш қилди — видео

Видео L'Oreal брендининг Instagram аккаунтида ҳам пайдо бўлган

«Титаник»даги Роуз ўзининг макияжсиз ҳолатини намойиш қилди — видео

«Титаник» фильмидаги Роуз образи орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган Кейт Уинслет макияжсиз ҳолати акс этган видеони намойиш қилди.

Aктриса видеони Instagram’га жойлаган ва унинг мухлислари бу ҳолатга ижобий муносабат билдирган. Видео L’Oreal брендининг Instagram аккаунтида ҳам пайдо бўлган. Кадрларда Уинслет намланган иккита пахта ёстиғини олиб, тозалагич орқали теридаги барча бўёқларни ювади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kate Winslet (@kate.winslet.official)


Актриса L’Oreal’нинг Халқаро ўзини-ўзи ҳурмат қилиш ойлигига тўғри келган лойиҳасига аъзо бўлди. Бренд Кейт Уинслетдан ташқари ўзининг Instagram саҳифасида жаҳон юлдузлари, жумладан актрисалар Эва Лонгориа ва Виола Девис, модель Лиа Кебеде ва қўшиқчи Камила Кабелло ўзларининг ҳурматини ошириш тажрибаси билан ўртоқлашаётган бир қатор видеоларни тақдим этди.

Маълумот учун, Кейт Уинслет 1975 йилда Буюк Британиянинг Рединг шаҳрида туғилган. «Титаник» фильмидан кейин катта шон-шуҳратга эришган актриса «Амонит», «Аватар 2», «Кичкина болалар», «Орамиздаги тоғлар» фильми ва бир қатор кинокартиналарда суратга тушган. У 2012 йилда учинчи бор турмуш қурган.

Аввалроқ «Титаник» рекордини янгилаган фильм номи маълум қилинган эди.

«Ўргимчак одам» фильмининг янги қисми 2022 йилнинг 9 январь ҳолатига кўра АҚШнинг ўзидан 666,5 миллион доллар фойда олган. «Титаник» фильмидан эса худди шунча муддатда 659,3 миллион доллар даромад олинган.

Маълум бўлишича, «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмининг дунё бўйлаб намойиш этилиши давом этмоқда ва фильм АҚШда Янги йил арафасида намойиш этилган барча кинокартиналардан юқори маблағ тўплаган. Фильмнинг янги қисми дунё бўйлаб 1,5 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. Бу миқдорни «Маrvel» кинокомпаниясининг бошқа лойиҳалари билан солиштирганда, шу вақтга қадар энг омадли чиққан кинокартиналар қаторига киритиш мумкин.

Ундан ташқари «Титаник» қаҳрамонлари: уч йилдан кейин Жек билан учрашган Роуз йиғлаб юборгани айтилган эди.

Актриса Леонардо Ди Каприо билан кўп йиллар олдин танишганини, бу ерга келиб ёшлигини эслаганини, пандемия сабаб йиллаб учрашолмаганини ва бу ҳолатда ўзини йиғидан тия олмаслигини айтган.

«Мен Леонардо Ди Каприо билан анча йиллар олдин танишганман. Уни кўриб яна бир бор ёшлигимдаги хотираларни қайта эсладим. Пандемия сабаб биз ўз яшайдиган жойимизни тарк эта олмас эдик. Ўшанда у Лондонда, мен эса Нью-Йоркда эдим. У менинг энг яқин инсонларимдан бири. Учрашмаганизмига анча йиллар бўлибди, биз-биримизни соғинган эдик. Мен бундай ҳолатда ўзимни йиғидан тия олмайман», — дейди актриса.