Кино

«Титаник» рекордини янгилаган фильм номи маълум қилинди

Мазкур фильмдан дунё бўйлаб 1,5 миллиард доллар фойда олинган

Намойиш этилганига унча кўп бўлмаган, бироқ миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми «Титаник» фильмини ортда қолдирди.

«Ўргимча одам» фильмининг янги қисми 2022 йилнинг 9 январь ҳолатига кўра АҚШнинг ўзидан 666,5 миллион доллар фойда олган. «Титаник» фильмидан эса худди шунча муддатда 659,3 миллион доллар даромад олинган.

Маълум бўлишича, «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмининг дунё бўйлаб намойиш этилиши давом этмоқда ва фильм АҚШда Янги йил арафасида намойиш этилган барча кинокартиналардан юқори маблағ тўплаган. Фильмнинг янги қисми дунё бўйлаб 1,5 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. Бу миқдорни «Маrvel» кинокомпаниясининг бошқа лойиҳалари билан солиштирганда, шу вақтга қадар энг омадли чиққан кинокартиналар қаторига киритиш мумкин.

Аввалроқ «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми қандай суратга олингани ҳақида хабар берилган эди.