Медиа

Тиктокер Паризодага мухлисларидан бири 24 млн сўмлик бриллиант совға қилди — видео

Блогер бриллиант узугини кўрсатди

Тиктокер Паризодага мухлисларидан бири 24 млн сўмлик бриллиант совға қилди — видео

Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмоновага мухлисларидан бири 24 миллион сўмлик бриллиант узук совға қилди.

Паризода машинада ўтирган пайтида совғани очган. Видеода узукнинг нархи 24 миллион сўм деб ёзилганини ва у 750 «пробали» эканини кўриш мумкин. Шунингдек, у 6,56 граммни ташкил қилади.

«Қаранг совға келди. Нархи 24 миллион сўм. Бриллиант. Раҳмат», — дейди Паризода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Усмонова унаштириладиган йигити унга суиқасд қилмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берганди. Актрисанинг сўзларига кўра, у йигит билан совчи орқали танишган. Блогер унинг шароити яхши бўлмагани, фақат самимийлиги учун ёқтирганини айтган. Паризода орада пластик картасини йўқотиб қўйган. Унинг ичида 50 миллион сўм миқдорида пул бўлган. Актриса пластик картаси йўқолганини билгач, ичида 1 миллион сўм қолдириб, қолганини ечиб олган. Бироқ орадан кўп ўтмай, ўша пул ҳам йўқолган. Шу сабабдан тиктокер банкка бориб, банкоматдаги видеоёзувни кўрган. Видеода Паризода яқинда унаштирилиши керак бўлган йигит пулини олганини билган.