Медиа

Райҳон Шаҳзода билан тушган архив суратини кўрсатди — фото

Суратда уларнинг жуда ёшлигини кўриш мумкин

Райҳон Шаҳзода билан тушган архив суратини кўрсатди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида ҳамкасби Шаҳзода билан тушган архив суратини кўрсатди.

Ушбу расмни Шаҳзоданинг мухлисларидан бири эълон қилган. Райҳон эса уни ўз саҳифасига жойлаган. Унда Райҳон қизил, Шаҳзода қора рангли кийимда тушган. Хонандалар фотосуратда жуда ёш бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Сардор Таиров ҳам болалигидаги суратни эълон қилганди. Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.

Актриса Жамила Ғофурова ҳам архив суратларини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙕𝙊𝙃𝙄𝙍 𝙎𝙃𝙊𝙓 𝙅𝙐𝙍𝘼𝙀𝙑🇺🇿 (@zohirshohofficial)