Медиа

«Оёғи осмондан қурилган». Улуғбек Раҳматуллаев АҚШдаги антиқа услубда қурилган бинони кўрсатди — видео

У 2018 йилда ҳам шу жойга борганини таъкидлади

«Оёғи осмондан қурилган». Улуғбек Раҳматуллаев АҚШдаги антиқа услубда қурилган бинони кўрсатди — видео

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Instagram саҳифасида АҚШдаги антиқа услубда қурилган бинони кўрсатди.

Улуғбек Раҳмтуллаев АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида жошлашган WonderWorks интерактив кўнгилочар марказида бўлди. Бино тескари қурилгани билан услуб жиҳатидан бошқаларидан ажралиб туради. Унинг сўзларига кўра, бу бино олдида 2018 йилда ҳам суратга тушган.

«Азизлар, мана бу уйга қаранг оёғи осмондан. 2018 йил ҳам келиб сурат қўйгандим», — дейди хонанда.

WonderWorks — бу Қўшма Штатлардаги олтита жойда жойлашган илмий кўргазмаларга қаратилган кўнгилочар марказ. Компаниянинг шиори — «Тасаввурингиз ваҳший бўлсин». Унда кўплаб интерактив кўргазмалар мавжуд бўлиб, улар орқали меҳмонлар турли ҳодисалар ҳақида билиб олиши ва уларни биринчи марта бошдан кечириши мумкин.

Улуғбек Раҳматуллаев Нью-Йоркдаги ўзбек хонадонида меҳмон бўлганди. Мезбон уни ош билан меҳмон қилганди.

Кейинроқ хонанда Американинг қишлоқларидан бирида яшовчи ўзбек хонадонида ҳам меҳмон бўлиб, у ерда ҳалим тайёрлаш жараёнида иштирок этганди.

Шунингдек, хонанда 30 декабрь куни АҚШда яшайдиган Маржона исмли ногирон мухлисаси билан учрашганди. Маржона Улуғбек Раҳматуллаевга бир неча йилдан буён хат ёзиб келган. У мухлисасининг кўзидаги қувонч ёшини кўриб, ўзи ҳам йиғлаб юборганини таъкидлаганди.

Хонанда Қўшма Штатлардаги қўрқинчли, зомбилар ҳақидаги фильмлар суратга олинадиган жойни ҳам кўрсатганди. Ўша пайтда суратга олиш ишлари кетаётганлиги сабабли, майдонча ўраб олинганди.