Медиа

Муқаддас Садуллаева Йигиталидан маҳрга олган нарсасини кўрсатди — видео

Бу ҳақда актрисадан  обуначилари сўраган

Муқаддас Садуллаева Йигиталидан маҳрга олган нарсасини кўрсатди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева актёр Йигитали Мамажоновдан маҳрга олган нарсасини кўрсатди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда обуначиларидан бири ундан маҳрга нима олганини сўраган. Актриса узук олганини айтиб, унинг суратини кўрсатган.

Бу ҳақда аввал ҳам Муқаддас Саъдуллаевадан сўралганди. Актриса ўшанда ҳам узук олганини айтган бироқ уни кўрсатмаганди.

Маълумот учун, жуфтлик 2018 йилда оила қурган. Ҳозирда уларнинг уч нафар: Саъдия, Абубакрсиддиқ ҳамда Ҳадича исмли фарзандлари бор. Актёр Муқаддас Саъдуллаеванинг биринчи турмушидан туғилган қизи Саъдияга ҳам ўз фамилиясини берган. Актриса биринчи бор 2014 йил 5 ноябрда турмушга чиққан. Бироқ уларнинг муносабати 6 ойдан кейин барҳам топган. У катта фарзандини ота уйида дунёга келтирган.

Йигитали Мамажонов ҳам Муқаддас Саъдуллаевадан олдин хонанда Райҳон ҳамда қозоғистонлик Нигина исмли қиз билан оила қурганди. Унинг Райҳондан 2 ўғил фарзанди бор. Уларнинг исми Ислом ва Имрон. Нигинадан эса бир нафар қизи бор.