Медиа

Маржона Мирзаалиева эрининг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди — видео

Уларнинг тўйи 12 февраль куни бўлганди

Маржона Мирзаалиева эрининг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди — видео

«Қодирхон» сериалидаги Маржона Мирзаалиева турмуш ўртоғи Тоҳир Абдулллаевнинг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди.

Маржона ётоқхонасини қизил рангдаги шарлар, шамлар ва гул барглари билан безатган. Видеода деворда «Мен сени севаман» ёзуви борлигини кўриш мумкин. Шунингдек, Тоҳир ва Маржона исмларининг бош ҳарфлари ҳам илинган. Актриса эрига қиз ва йигитнинг расми туширилган торт ҳам берган.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи, актриса Зебинисо Эргашева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи туғилган кунига қандай совға берганини кўрсатганди. Актриса 1992 йил 14 январь куни туғилган. Эри 30 ёшга тўлгани муносабати билан унга сюрприз тайёрлаган.

Шунингдек, актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевичга туғилган кунида сюрприз тайёрлаганди. Бу видеони Марат Ҳайруллаевич ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган. Унинг туғилган куни 17 январь куни.

Шу билан бирга, футболчи Криштиану Роналду модель ва актриса Жоржина Родригесни туғилган куни билан табриклаш учун БААда жойлашган Бурж Халифани ижарага олганди.