Медиа

«Кутмагандим». Баҳора Арслонова 14 февралга эри қандай совға берганини кўрсатди — видео

Актриса кун бўйи совға кутганини айтди

«Кутмагандим». Баҳора Арслонова 14 февралга эри қандай совға берганини кўрсатди — видео

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида 14 февраль куни турмуш ўртоғидан қандай совға олганини кўрсатди.

Баҳора Арслонова овқат қилиб, эри келишини кутган. Актриса 14 февралнинг энг зўр совғасини олганини айтди. Кун якунида Баҳорага турмуш ўртоғи Шерали Бобоқулов Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг китобини совға қилган. У кутган совғасини ололмагани учун асабни асраш кераклигини таъкидлади.

«14 февралнинг энг зўр совғаси. Сиз ҳам мен каби 14 феврални ‘Севишганлар куни’ деб ўйлаб, кун бўйи совға кутдингизми? Аслида бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган куни экан. Майли нима бўлганда ҳам совға олдим-ку. Менга ўхшаб романтик совға кутиб, кун охирида мана шундай ‘прикол’ совға олган қизлар, асабларни асраймиз. Хотиржам аёл — энг гўзал аёл», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулова ҳам 14 февраль муносабати билан қандай совға олганини кўрсатганди.

Шунингдек, хонанда Зоҳид ҳам турмуш ўртоғи Камола Артиковага «Севишганлар куни»да узук совға қилганди.