Медиа

Камола Артикова Зоҳид 14 февралда унга нима совға берганини кўрсатди — видео

Зоҳид турмуш ўртоғига романтик стол тайёрлатган

Камола Артикова Зоҳид 14 февралда унга нима совға берганини кўрсатди — видео

Хонанда Камола Артикова турмуш ўртоғи Зоҳид 14 февралда унга нима совға берганини кўрсатди.

Зоҳид турмуш ўртоғи Камола Артикова билан расман ярашиш муносабати билан ресторанларнинг бирида романтик кеча ташкиллаштирилди. Видеода хонанда Камоланинг ўнг қўлига узук тақиб қўйганини кўриш мумкин.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган.

Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди.

Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. 

Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.

Кейинчалик Камола Артикова эри билан ҳеч қачон юз кўрмас бўлиб кетмаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, 25 январь куни Зоҳир ва Камола Артикова Туркия саёҳатига жўнаб кетганди. Улар самолётга кеч қолишига оз қолган.