Медиа

Ажрашмоқчи бўлган Зоҳид ва Камола Туркияга саёҳатга кетди — видео

У дугонасининг туғилган кунини нишонлаш учун Туркияга кетган

Ажрашмоқчи бўлган Зоҳид ва Камола Туркияга саёҳатга кетди — видео

Бир-бири билан ажрашмоқчи бўлган хонандалар Зоҳид ҳамда Камола Артикова Туркияга учиб кетди.

Бу ҳақда Камола Instagram саҳифасида маълум қилди. У Туркияга дугонасининг туғилган кунини нишонлаш учун кетган. Улар самолётга кеч қолишига оз қолган.

«Кечга қоляпмиз. Зоҳид акам ҳар доимгидек нимадир саргузашт бошламаса бўлмайди. У телефонини уйда қолдирибди. Биз иккаламиз улгурдик. Орқадаги машинадагилар энди улгурармикан? 8:40 учишимиз керак. Ҳозир соат 8:37. Кўпроқ ухлаш керак эди. Улгурдик. Самарқанд аэропортидагиларга раҳмат Яхши инсонлар кўп бўлсин», — дейди у.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган.

Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди.

Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. 

Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.

Кейинчалик Камола Артикова эри билан ҳеч қачон юз кўрмас бўлиб кетмаганини таъкидлаганди.