Медиа

Юлдуз Усмонова Рустамхўжа пародистнинг хотинига совға берди — видео

Шунингдек, хонанда унинг аёли чиройли эканини айтган

Юлдуз Усмонова Рустамхўжа пародистнинг хотинига совға берди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг пародиячиси Рустамхўжа Усмоновнинг аёлига хотинига совға берди.

Рустамхўжанинг таъкидлашича, Юлдуз Усмонова унга гул ва торт совға қилган. Cовғани бериш учун тўйга боролмаганини айтди. Шунингдек, хонанда унинг аёли чиройли эканини айтганини таъкидлади.

«21 ёш муборак бўлсин. Мана бу гул ҳам сенга. Бу гул ва торт Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновадан совға бўлиб келди. Ҳозир мен тўйга боролмадим. Мана шулар билан биргаликда бир-иккита нарса берди. Уларни айтиш шартмас. Бу сенга Юлдуз опамнинг номидан совға. Хотининг жуда чиройли экан деди. Соғ бўлинг. Сизга ҳам алоҳида раҳмат». — дейди у.


Аввалроқ, Аброр Мухтор Алий пародист Рустамхўжанинг гапларига муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Абдулҳаким қори Рустам пародистнинг гапларига муносабат билдирганди.