Медиа

«Гарри Поттер»даги Хогвартс деворларида илинган суратларнинг ҳақиқийси эълон қилинди — фото

Қуйида шу суратлар келтирилади

«Гарри Поттер»даги Хогвартс деворларида илинган суратларнинг ҳақиқийси эълон қилинди — фото

Миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган «Гарри Поттер»да тасвирланган Хогвартс катта залида кўпчилик томошабинлар эътибор бермаган машҳур рассомларнинг ижод намуналари келтирилган.

Суратлар реал ҳаётдаги машҳур ижод намуналари бўлиб фильмда уларга бироз ўзгартириш киритилган. Масалан, уларнинг айримларида қўшиб тасвирланган қалпоқчани, таёқчаларни кўриш мумкин.

«Иван Грозний портрети» Виктор Васнецов

Дамблдорнинг кабинетида «Иван Грозний портрети» Виктор Васнецов ижодига мансуб суратни кўриш мумкин. Бироқ суратга ўзгартириш киритилган.

«Кукольник Нестор Васильевичнинг портрети» Карл Брюллов

«Иван Грозний портети» тепасида бошқа рус рассоми Карл Брюлловнинг асари осилган. Носир ва драматург Нестор Василевич Кукольникнинг портрети 1836 йилда яратилган ва ҳозир Третьяков галереясида сақланади.

«Дам олиш.» В.А.Репинанинг портрети, рассомнинг рафиқаси Илья Репин

Сеҳргарлик мактабининг залларидан бирида 1882 йилда чизилган Илья Репиннинг рафиқаси портрети бор. Ушбу расмга ҳам ўзгартириш киритилган.

«Протодьякон», Илья Репин

Репин рафиқаси портрети ёнида рассомнинг яна бир расми бор(бу Поттер ижодкорларининг рус санъатига бўлган муҳаббатига ишора қилади). Ухлаётган сеҳргарнинг ўнг томонида 1877 йилда яратилган портрети осилган.

«Хоним Элизабет Поупнинг портрети» Роберт Пик

Пуффендуй  факультетининг яшаш хонасига кираверишда қироллик британиялик рассом Роберт Пикнинг расми бор. Портрет XVII аср бошларида Элизабет Поуп Хонимнинг тўйи муносабати билан чизилган. Асл нусхада қизнинг бошида салла бор, лекин Гарри Поттер оламида у учли шляпада томошабинлар олдида пайдо бўлган.

«Анне Болейн портрети» XVI асрнинг номаълум рассоми

Кинофильмнинг иккинчи қисмида Англия қироли Генрих VIII нинг иккинчи рафиқаси Анн Болейннинг портретини кўриш мумкин. Олдинги қаҳрамонлардан фарқли ўлароқ, унинг сурати сеҳрли элементлар билан тўлдирилмаган.

«Хардвикнинг Бесси» номаълум рассом

Кинофильмда Хогвартснинг собиқ директорининг портрети бор, у аввал асосий зинапояда осилган, кейин у пастки қаватга кўчирилган.