Медиа

Фото: «Уйда ёлғиз» фильмидаги Базз 30 йилда қандай ўзгарди?

Актёр ортиқча вазн касаллиги билан курашган

Фото: «Уйда ёлғиз» фильмидаги Базз 30 йилда қандай ўзгарди?

«Уйда ёлғиз» фильмида Маккалистерлар оиласидан бўлган Базз Маккалистер фильм суратга олингандан 30 йил ўтиб қанчалик ўзгаргани ҳақида  маълумот берилди.

Кинокартинада Кевиннинг катта акacи Базз, яъни  актёр Девин Ретрей фильмда иккинчи даражали образни гавдалантирган. Ушбу фильм 1990 йилда катта экранларга чиққан. Актёр ортиқча вазн касаллиги билан курашган. У «Уйда ёлғиз» ва «Уйда ёлғиз 2» кинофильмларидаги ролидан ташқари «Соуртинг Сонди», «Катастрофа» каби фильмларда иштирок этган. У актёрликдан тшқари сценарий ёзиш билан ҳам шуғулланади.

Маълумот учун «Уйда ёлғиз» фильмнинг янги қисми 2021 йил баҳорида суратга олинди. Мазкур фильм «Home Sweet Home Alone» номи остида ноябрь ойининг ўрталарида «Disney+» стриминг сервисида намойиш этилди. Фильм сюжетида Янги йил арафасидаги қизиқарли воқеалар такрорланади. Янги қисмда бош қаҳрамоннинг исми Кевин эмас, Макс, унинг оиласи Чикагога эмас, Японияга кетади.

Аввалроқ «Уйда ёлғиз» фильми ҳақида қизиқарли фактлар айтилган эди.