Медиа

«Фақат кўзлари кўк». Ҳанде Эрчел опаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса опасини туғилган куни билан табриклаган

«Фақат кўзлари кўк». Ҳанде Эрчел опаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Турк актрисаси Ҳанде Эрчел опаси Гамзе Эрчел билан тушган фотосуратни намойиш этди.

Ҳанде Эрчел Instagram’даги шахсий саҳифасига опаси билан тушган фотосуратни жойлаган ва Гамзени туғилган куни билан табриклаган. Актрисанинг мухлислари опаси унга жуда ўхшашини, фақат кўзларининг кўк ранги у билан фарқланишини айтган.

Актрисанинг опаси ҳам Туркияда машҳур. Унинг Instagram саҳифасида 4,5 миллиондан ортиқ обунaчиси бор. Гамзе Эрчел ҳам ўзини актрисаликда синаб кўрган, аммо унинг роллари синглисиники каби муваффаққиятли чиқмаган. Ҳанде Эрчел турк сериалларининг маликаси ҳисобланади. Унга ушбу мақом «Эшигимни сен тақиллат» сериалидан кейин берилди. Ҳанденинг опаси айни вақтда бир қизни тарбия қилади.

Ҳанде Эрчел ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида саратон касаллигидан вафот этган онаси билан тушган фотосуратини эълон қилган эди.

Ҳанде Эрчел сурат остига онасини жуда соғинишини ёзган. У маҳаллий нашрларга берган интервьюларида ўзида қанақадир оғриқ борлигини ва бу сусаймасдан, аксинча кучайиб боришини айтган. Актрисанинг ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлaган ва унинг қанчалик меҳрибон эканини ёзган. Актрисанинг оператори Онур Коч унинг онаси билан алоқаси жуда кучли бўлганини, у билан боғлиқ хабарларни муҳокама қилиш нотўғри иш эканини айтган.

«Унинг онаси билан алоқаси жуда кучли эди. Ҳанде ташқи томондан хушчақчақ, бепарво ва жасоратли кўринганига қарамай, аслида сезгир ва ҳимоясиз инсон. Менимча, Ҳанденинг онасининг ўлимини муҳокама қилиш нотўғри, бу жуда шахсий масала. Менинг атрофимда Ҳанде Эрчелдек онасининг ўлимини оғир бошдан кечираётган танишлар йўқ», — деб ёзади Ҳанде билан бирга ишлаётган оператор.

Актрисанинг кўплаб ҳамкасблари унга куч тилаб, саратон касаллигига чалинганлар жамиятига ёрдам бериши ҳақида айтган. Унинг яна бир ҳамкасби Али Сариўглў Ҳанденинг ярадор каби эканини, онасининг ўлими актрисанинг ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлганини айтган.

«Ҳанде ярадор қиз, у учун онасининг ўлими ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди. Онасининг ўлимидан кейин у янада кучайди, лекин шу билан бирга унинг юрагида йиллар давомида тузалмаган яра пайдо бўлди », — дейди Али Сариўглў.

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.