Медиа

Эмма Стоун турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилди — фото

Жуфтлик омма олдида жуда кам чиқиш қилади

Эмма Стоун турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилди — фото

Машҳур актриса Эмма Стоун турмуш ўртоғи билан тушган суратини намойиш қилди.

Голливуднинг машҳур жуфтликларидан бири Эмма Стоун ва Дейв Маккери омма олдида жуда кам кўриниш беради. Уларнинг охирги маротаба олинган сурати 2020 йилда эълон қилинган. Жуфтлик 2020 йилнинг ёзида, пандемия авж олган вақтда «Fruit Tree Productions» компаниясига асос солган. Улар муаллифлигидаги биринчи йирик лойиҳа режиссёр Жесси Айзенбергнинг «Дунёни қутқариб бўлгач» картинасининг яралишига сабаб бўлди. Фильм премьерасини ўтказиш учун жуфтлик виртуал тарзда кўриниш берди. Унда Эмма Стоун сўзга чиққан ва турмуш ўртоғи ва унинг фаолияти ҳақида гапирган.

«Актёр сифатида сизга берилган нарсаларни қила оласиз ва жараённи ҳис эта оласиз. Бу эса мен нимадир қила олишимни ва нимадир қарор қабул қилишимни англатмайди. Бизнинг муносабатларимиз узоқ давом этишини айтар эканман, ҳамкасбларимизни янада қўллаб-қувватлашни маъқул иш деб ўйладик», — дейди Эмма Стоун.

Фильмда асосий эътибор она ва ўғил ўртасидаги муносабатларга қаратилган бўлиб, Эмма Стоуннинг сўзларига кўра, ўз фарзанди дунёга келганда буни яхшироқ тушунган. Жуфтлик учун 2020 йил яхши йил бўлди. Улар айнан шу йили турмуш қуришини ва кейинчалик фарзандли бўлишини маълум қилди.

Аввалроқ «Гарри Поттер» юлдузи Рон Уизли қизининг суратини эълон қилган эди.