Медиа

Бир йил ўтиб: «Гарри Поттер» юлдузи Рон Уизли қизининг суратини эълон қилди — фото

Актёр қизининг суратини Instagram'даги саҳифасига жойлаган

Бир йил ўтиб: «Гарри Поттер» юлдузи Рон Уизли қизининг суратини эълон қилди — фото

«Гарри Поттер» кинокартинасидаги қизилсоч Рон Уизли образи орқали танилган актёр Руперт Гринт қизининг суратини эълон қилди.

Актёрнинг Instagram саҳифасида 4,6 миллион обуначи бўлиб, у бир муддат ижтимоий тармоқларда кўриниш бермаган. Руперт Гринт «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш»да иштирок этгандан кейин фильмнинг янги қисми билан боғлиқ таассуротларини ҳеч қаерда бўлишмаган. У қизининг суратини саҳифасига жойлаштириб Instagram’ни яхши кўришини, «Гарри Поттер»нинг янги қисмини томоша қилганларга ўз миннатдорлигини билдирган.

«Салом. Мен Instagram’ни яхши кўраман. Барчангизни Янги йилингиз билан табриклайман! Гарри Поттер’нинг янги қисмини томоша қилганингиз учун барчангизга раҳмат. Ўтмишга назар ташлаб, ўша хотиралардан баъзиларини барчангиз билан баҳам кўриш жуда мароқли», — дейди Руперт Гринт.

Рупертнинг қизи 2 ёшда бўлиб, актёр қизининг юзини кўрсатмайди. Унинг қизи Уэнсдей отаси билан янги шоуда иштирок этишга борган. Кичкина қизлоқнинг сурати тармоқда тез фурсатларда 4 мингдан ортиқ изоҳ йиғган. Унинг суратига «Гарри Поттер»даги Драко Малфой ҳам изоҳ ёзган. Мухлислар эса уни айнан Драко Малфойга ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rupert Grint (@rupertgrint)

Маълумот учун, Руперт Гринт «Гарри Поттер» фильмидаги образи сингари ўз севгилисини ёшлигида учратган. У 2011 йилдан буён актриса Жоржия Грум билан яқин муносабатда бўлган. Кўпчилик муҳокамасидан сўнг жуфтлик никоҳдан ўтганини маълум қилган. Руперт ва Жоржиянинг қизи Уэнсдей 2020 йилда туғилган.

Аввалроқ «Гарри Поттер»даги «Рон Уизли» қачон фильмга қайтишини маълум қилган эди.