Медиа

Асал Шодиева иккинчи ўғлини дунёга келтирганидан сўнг илк марта видео орқали кўриниш берди

У фарзандини Туркияда дунёга келтирди

Асал Шодиева иккинчи ўғлини дунёга келтирганидан сўнг илк марта видео орқали кўриниш берди

Актриса Асал Шодиева иккинчи ўғлини дунёга келтирганидан сўнг илк марта 15 январь куни видео орқали кўриниш берди.

Актриса Асал Шодиева иккинчи фарзандини Туркиядаги 5 юлдузли клиникада дунёга келтирди. Актриса ва Шоҳруҳхон 2021 йилнинг ноябрь ойида мазкур клиникига бориб, у ернинг қулайликларини ўрганган. Хонанда Шоҳруҳхон 12 январь куни дунёга келган иккинчи ўғли билан илк учрашуви акс этган видеони эълон қилди. Видеода унинг ўғлини қўлига олиб рақс тушаётгани акс этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)

Асал Шодиева эса илк бор видео орқали кўриниш берди. У шифохонадан кетаётган вақтда кўриниш берган ва мазкур шифохона ходимларига миннатдорлик билдирган. Шунингдек, шароитлар унга ёққанини, соғлиғи ҳам аъло эканини таъкидлаган.

Жуфтликнинг ота-она бўлганини биринчилардан бўлиб Шахло Зоирова маълум қилганди.

Шоҳруҳхон Instagram саҳифасига иккинчи бор ота бўлгани ҳамда ўғли Муҳаммадюсуфнинг илк бор ака бўлгани муносабати билан табриклаб, пост қолдирган.

 

Асал Шодиева ҳам клиникада ўғлини қўлига олгани акс этган фотосини жойлади.