Медиа

Ҳанде Эрчелнинг пластик операцияси билан боғлиқ сир ошкор бўлди — фото

Актриса пластик жарроҳлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган

Ҳанде Эрчелнинг пластик операцияси билан боғлиқ сир ошкор бўлди — фото

Туркиянинг таниқли актрисаларидан бири Ҳанде Эрчелнинг пластик операция қилдиргани билан боғлиқ сир маълум бўлди.

Ҳанде Эрчел ўз фаолиятини модель сифатида бошлаган ва 19 ёшида Озарбайжонда ўтказилган гўзаллик танловида ғолиб бўлган. Унинг фаолиятидаги энг машҳур кинокартиналардан бири «Эшигимни сен қоқ» фильми бўлди. Доим мухлислар эътиборида туришни ёқтирадиган актиса имижини тез-тез ўзгартириб туради. Пластик жарроҳлар эса унинг пластик операция қилганини таъкидлайди, бироқ актриса буни рад этиб келаётган эди.

Туркия маҳаллий нашрларининг берган хабарларига кўра, жарроҳлар ҳақиқатдан ҳам унинг пластик операция қилдирганини тасдиқлаган. Маълум бўлишича, унинг ўзи ҳам пластик жарроҳлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Актриса бир маротаба эмас, бир неча маротаба операция қилдирган. У кўзларининг шаклини, лабини ва ияк чизиғини ўзгартирган. Буни унинг олдинги ва ҳозирги расмларидан ҳам кўриш мумкин.

Аввалроқ Ҳанде Эрчел имижини ўзгартирган эди.  «Маликам, энди қара» сериалидаги ижросидан сўнг актриса жуда кўп реклама компаниялари ва машҳур брендлардан таклиф олган. Шунинг учун у ташқи кўринишидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратади. Ҳанде Эрчел Instagram’даги шахсий саҳифасига имижини ўзгартиргани акс этган фотосурат жойлади. Актрисанинг мухлислари гўзаллик жиҳатидан уни Голливуднинг гўзал актрисаларидан қолишмаслигини таъкидлайди. Аксарият кузатувчилари эса уни ҳамкасби Дилан Чичек Денизга ўхшатади.

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.