Кино

Келинлар жанги: Кинофильмлардаги энг чиройли тўйлар — фото

Қуйида фильмлардан олинган фотолар келтирилади

Келинлар жанги: Кинофильмлардаги энг чиройли тўйлар — фото

Ҳаётда бўлгани каби кино оламда ҳам тўй билан боғлиқ саҳналарни учратиш мумкин. Қуйида кинокартиналарда бўлиб ўтган энг чиройли тўйлар келтирилади.

«Шрек» кинокартинаси 2001 йил

Тақдир хатоси билан мутлақо икки хил шахс бўлган ва охир-оқибат умумий тил топган жуфтликлардан бири «Шрек» кинокартинасининг бош қаҳрамонларидир. Фильм мухлислари «Шрек»нинг 20 йиллигини нишонлади, ундаги тўй саҳнаси эса ҳали ҳам янгидек туюлади. Шунингдек, кўплаб томошабинлар кинокартинадаги «I’m A Believer» таронасини кинотеатрларда учратмоқда.

«Гарри Поттер ва ажал туҳфаси» фильми, 1 қисм 2010 йил

Билл ва Флер Гринготтс фильмнинг асосий воқеаларидан сўнг учрашди ва унаштирилди. Гарчи Уизли оиласи ҳар доим пул муаммоси билан қаттиқ курашган бўлса-да, бу жуфтликнинг тўйи ҳақиқатан ҳам ўзининг гўзаллиги ва ғайриоддий безаклари билан ажралиб турди. Уларнинг тўйидаги мусиқачилар бутун дунё бўйлаб томошабинларда ёқимли хотираларни уйғотган.

«Жуда бой осиёликлар» фильми 2018 йил

Ушбу кинофильмдаги тўй саҳнаси ниҳоятда чиройли. Кинокартина ажойиб севги ҳикояси ҳақида кинофильм қидираётганлар учун томоша қилишга арзийди. «Жуда бой осиёликлар» фильми комедия ва драма ўртасидаги воқеалардан иборат.

«Сумерки» кинофильми 2011 йил

Роберт Патиннсон иштирокидаги энг машҳур кинофимлардан бири «Сумерки» фильми севги учбурчаги воқеалари ҳақида. Бош қаҳрамонлар Белла, Эдвард, Жейкоб образ характерларини яхши ижро этган. Фильмнинг якунида Белла ва Эдвард турмуш қуради.

«Ҳақиқий севги» кинофильми 2003 йил

Фильмдаги жуфтлик кўп томошабинларга ёқмаслиги мумкин, бироқ кинокартинанинг энг бошида бўлган тўй саҳнаси барчани ҳайратда қолдиради. «Beatles» гуруҳи томонидан ижро этилган «Love Is All You Need» таронаси тўй билан боғлиқ саҳнанинг яхши чиқишига хизмат қилган.

«Қочоқ келин» кинофильми 1999 йил

Қизиқарли сюжет ва гўзал саҳналардан иборат ушбу фильм ҳақиқатан ҳам яхши кинофильмлар қаторига киради. Бош қаҳрамон Меггининг тўй маросими олдидан бир неча бор қочиб кетгани такрор кўриладиган бўлса ҳам яна кўриб чиқишга арзийди. Чунки кинокартина ҳар бир инсон ҳаётидаги маълум бир воқеалар бахтли якунланиши кераклигини исботлайди. Ундаги Жулиа Робертс ва Ричард Гере жуфтлигини бирга кўриш инсонга алоҳида завқ бағишлайди.

«Келинлар жанги» фильми 2009 йил

Ушбу романтик комедияда иккита таниқли актриса Энн Хетеуэй ва Кейт Ҳудсон иштирок этган. Фильмнинг бутун сюжети икки болаликдаги дўстларнинг тўйига тайёргарлик атрофидаги воқеаларни ўз ичига олади. Фильмда иккита ажойиб тўй маросими жанжал билан ўтади. Бу фильм эса энг яқин дўстингиз билан бир кунда тўйни ўтказмаслик учун яхши эслатма бўла олади.