Кино

Давр мавзуси: Хавфли вируслар ҳақида 10 та энг машҳур фильм

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Давр мавзуси: Хавфли вируслар ҳақида 10 та энг машҳур фильм

Давр мавзусига айланган янги йўналиш, яъни вируслар ҳақидаги фильмлар кўплаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган. Қуйида шу йўналишда ишланган кинофильмлар ҳақида маълумот берилади.

«93 кун фильми 2016 йил

«Эксперимент Офис 2’» фильми 2017 йил

Ушбу кинокартина адвокатлик фирмасида тарқалган хавфли вирус ҳақида. Ушбу вируснинг таъсир 8 соат давом этади ва инсонларни ёвуз ҳайвонларга айлантириб қўяди.

«Зомбиленд: Назорат Зарбаси» кинокартинаси 2019 йил

Ушбу кинокартина 2009 йилда ишланган «Zombilend» кинокомедиясининг давоми ҳисобланади. Кинофильмда зомбилар ҳужумидан омон қолган 4 қаҳрамоннинг ҳаёти акс этади.

«Уй Z» фильми 2020 йил

Ушбу кинокартина инсон онгига таъсир қилувчи турли хил вируслар ҳақида. Бош қаҳрамон уйда 42 кун ёлғиз қолади ва унинг хаёлида турли хил қўрқинчли ҳодисалар содир бўлади.

«Юк» кинофильми 2017 йил

«Қўрқув вируси» кинофильми 2020 йил

Вируслардан ҳам ёмонроқ нарсалар борлигини исботловчи фильм. Сюжетга кўра, машҳур актриса Ава Бун (Гимнастикачи Женна Линг) пандемия авж олгани сабабли Лос-Анжелесдан ўзининг туғилган шаҳрига, вирус ҳали ҳам тегмаган олис жойга кўчиб ўтади. Бу ерда эса у ўтмишдаги вафот этган инсони билан учрашади.

«КАРАнтин» фильми 2021 йил

«КАРАнтин» кинофильми дунё аҳолиси йигирма йилллик карантиндан чиқққандан кейинги ҳаётни ҳикоя қилади. Фильм кассабоп фильмлар қаторига кирмаган бўлса ҳам ғоя жиҳатидан ижобий муносабатларга сабаб бўлди.

«Кичкина балиқ» кинокартинаси 2020 йил

«Ердаги сўнгги севги» (2010) ва «Инсон боласи» (2006) инсон хотирасини ўчириб ташлайдиган вирус ҳақидаги драмаларга ўхшаб кетадиган «Кичкина балиқ» кинокартинасида Жек Ўконелл, кОливия Кук каби актёрлар иштирок этган.

«7 кун» фильми 2021 йил

Америкалик сценарий ёзувчи Рошан Сетини пандемия даврида вирус ва романтик комедияни ҳақидаги фильмни суратга олди. Фильмда Голливуд юлздузлари Марк Дюпласс, Жералдин Вишванатан ва бошқа таниқли актёрлар иштирок этган.

«Антитела» кинофильми 2021 йил

Фильм сюжети кичик жиноий гуруҳ раҳбари ва собиқ агент ўртасидаги қарама-қаршилик воқеаларини ўз ичига олади. Шу билан биргаликда, бутун дунёга тарқалган хавфли вирусдан иммунитет ҳосил қилиб соғайган Мари исмли қиз ҳақидаги қизиқарли ҳодисаларни ўз ичига олади.

Аввалроқ коинот сирлари ҳақида суратга олинган энг яхши фильмлар рўйхати эълон қилинган эди.