Кино

Коинот сирлари ҳақида суратга олинган энг яхши фильмлар рўйхати эълон қилинди

Қуйида уларнинг рўйхати келтирилади

Коинот сирлари ҳақида суратга олинган энг яхши фильмлар рўйхати эълон қилинди

Космонавтика ва галактика соҳасининг дунёга машҳур олимлардан бири Стивен Хокинг назариялари асосида ва «Discovery», «BBC», «Forbes Life» телеканалларининг шу соҳадаги изланишларига асосан космос, галактика сирлари ҳақида суратга олинган 7 та энг яхши ҳужжатли фильмлар рўйхати эълон қилинди.

Россия автоматлаштирилган сайёралараро «Mars-3»  станцияси 1971 йилнинг декабрь ойида дунёда биринчи бор Марс сайёрасига қўнишни амалга оширди. Қурилмадан Ер сайёрасига маълумотларни узатиш атиги 14,5 сония давом этган. «Mars-3» станцияси Марсга қўнганининг 50 йиллик муносабати билан «Forbes Lifе» телеканали коинот ҳақида энг яхши 7 та ҳужжатли фильм рўйхатини тузди. Унда сайёранинг энг машҳур астрофизикларининг фаолиятидан олинган суратлардан тортиб то шу вақтга қадар астрофизика соҳасида қилинган кашфиётлар ҳақида материаллар кўрсатилган.

«Коинот бурчагига саёҳат»

«Discovery» телеканали ва дунёдаги энг машҳур ҳужжатли фильм тайёрлайдиган режиссёрлардан бири Явар Aббос ҳамкорлигида Ер сайёрасидан ташқарига саёҳат мавзусида янги лойиҳани ишлаб чиқади. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Ер сайёрасидан ташқарига саёҳат қилиш, яъни коинот ҳақидаги назарияларни оммага намойиш этиш бўлган. Ҳужжатли фильм Қуёш системасидаги сайёралар ҳақида бўлиб, Сомон йўли галактикасининг чегаралари тўғрисидаги маълумотлар ва «Hubble Space Telescope» космик обсерваторияси олган график суратлар асосида яратилган.

«Қора туйнук овчилари»

ХХI асрда астрофизика соҳасидаги асосий илмий кашфиётлардан бири ҳақида 2017 йилда «BBC» телеканали янги лойиҳага қўл урди. Бу лойиҳа қора туйнуклар мавзусига бағишланган ва у ҳақида Шеперд Доулман бошчилигидаги америкалик астрономлар жамоаси маълумот тўплаган. Улар дастлаб Ердан туриб қора туйнукларни суратга олишни режалаштиради. Бунинг учун улар бутун дунёдаги расадхоналар бўйича коинотдан қора туйнукларни қидириш виртуал тармоғини ишга туширади ва энг яхши телескоп устида ишлайди. Орадан икки йил ўтиб, 2019 йилнинг 10 апрелида улар «Messier 87» галактикасининг марказида жойлашган қора туйнукни суратга олади. Бу лойиҳа муваффаққиятли амалга ошади ва дунёдаги энг яхши коинот ҳақида тайёрланган материаллар сафидан жой олади.

«Стивен Хокинг билан коинотда»

«Discovery» телеканалининг коинот ҳақида тайёрланган энг муваффаққиятли лойиҳаларидан бири «Стивен Хокинг билан коинотда» ҳужжатли фильми ҳисобланади. Коинотдаги катта портлашлардан тортиб галактика сирлари ҳақида тайёрланган фильм 2010 йилда суратга олинган. Фильмда Стивен Хокинг коинотнинг қизиқарли жумбоқлари, вақт тушунчаси, бошқа сайёрлардаги ҳаёт ва Ер сайёрасидан ташқаридаги ҳаёт ҳақида фикрини билдиради.

«Ойдаги охирги кун»

Биртаниялик режиссёр Марк Крейгнинг муаллифлигидаги «Ойдаги охирги кун» ҳужжатли фильми космонавт олим Эугене Сернаннинг ҳаёти ва ойга ташрифи ҳақидаги маълумотлар асосида суратга олинган. Космонавт Юджин Сернан 1966 , 1969 ва 1972 йилда коинотга парвоз қилади. У орадан 40 йил ўтгач космонавтика соҳасига қандай кириб келганини, ойдаги саёҳат тафсилотлари ҳақида айтиб беради. Космонавтнинг турмуш ўртоғи ҳам бу ҳақидаги фикрини билдиради ва архивдаги сурталарни тақдим этади.

«Коинот: фазо ва вақт»

Америкалик астрофикзик олим Нил Тайсон ва астронавт Карл Саган ҳамкорлигида «Коинот: фазо ва вақт» номли ҳужжатли сериал суратга олинди. Сериал 13 қисмдан иборат бўлиб унда коинот, фазо, вақт тушунчалари, ХХ ва ХХI асрларда космонавтика соҳасидаги илмий кашфиётлар, коинотнинг яралишидан то 2014 йилгача содир бўлган воқеалари ҳақида ҳикоя қилинади.

«Иллюминатордаги Ер»

«Иллюминатордаги Ер» космонавтларнинг коинотдаги ҳаёти ҳақида суратга олинган энг яхши фильмлардан бири ҳисобланади. Лойиҳа 2015 йилда амалга оширилган ва космик станция экипажи томонидан суратга олинган. Ҳужжатли фильм коинотдаги олти ойлик ҳисобот ва космик кеманинг Ердан учишидан тортиб қайта қўнишигача бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Бундан ташқари фильмда коинотдаги вазнсизлик мавзусига алоҳида таъриф берилган.

«Voyajer: бошқа сайёралар»

Коинотдаги ҳаёт ҳақида энг яхши фильмлардан бири «Voyajer-1» ва «Voyajer-2» кемаларининг 1970 йилдан то ҳозирга қадар амалга оширган саёҳатларини ўзида жамлаган «Voyajer: бошқа сайёралар» ҳужжатли фильми ҳисобланади. Кемалар бугунги кунда ҳам Ер сайёрасини коинотдан кузатади ва Қуёш системасидаги сайёралардан олинган суратларни космик станцияларга узатади. Кемалар шу вақтга қадар Нептун, Юпитер, Уран, Сатурн сайёраларидан олинган суратларни Ердаги космик стасияларга юборган.