Кино

«101 рейс» фильмининг махсус намойиши 18 март куни бўлиб ўтади

Унда 2001 йил 11 сентябрь куни теракт туфайли Тошкент–Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган экипаж аъзоларининг жасорати ҳикоя қилинади

«101 рейс» фильмининг махсус намойиши 18 март куни бўлиб ўтади

18 март куни cоат 18:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда «101 рейс» фильмининг махсус намойиши ўтказилади.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган. Унда 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт туфайли Тошкент–Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Ҳошим Арслонов ижро қилган. Ролларда Умид Искандаров, Самиддин Лутфуллаев, Лола Элтоева, Нигина Анорбоева, Баҳора Арслонова, Эркин Бозоров ва бошқалар.

Реклама