Интервью

«Xато бўлди». Алишер Узоқов Улуғбек Қодировнинг санъатдан кетгани ҳақида

Актёр Улуғбек Қодировнинг профессионал актёр эканини айтди

«Xато бўлди». Алишер Узоқов Улуғбек Қодировнинг санъатдан кетгани ҳақида

Телебошловчи, актёр, хонанда Алишер Узоқов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Улуғбек Қодировнинг санъатдан кетгани ҳақида гапириб берди.

Алишер Узоқов мамлакатнинг кўзга кўринган актёри бўлгани ва унинг бошқа давлатда бошқа иш қилиши аянчли эканини айтди. Хонанда Улуғбек Қодировни асраб қолиш кераклигини таъкидлади.

«Мен Улуғбек дўстимиз учун бир нима деб жавоб беришимиз қийин. Бу ‘фожиа’. Мамлакатнинг кўзга кўринган шахслари бошқа давлатга бориб, бошқа иш қилиши мен учун аянчли ҳолат. Шундай бир гап эшитдимки, бу менимча, хато бўлди. Мен у инсонни жуда ҳурмат қиламан. Лекин у инсон ‘Алишер, Улуғбек, Акбархўжанинг кинодан кетди дегани, бу ўзбек киноси ўлди дегани эмас’, деганди. Бу мен кетиб қолганим учун эмас. Агар бошқа одам бўлганда ҳам мен шу гапни айтардим. Бундай кўзга кўринган одамларни сақлаб қолиш керак. Улуғбекнинг кетгани аянчли. Профессионал, жуда истеъдодли актёр. Улуғбек Қодиров ном. Шахсга айланиб бўлган инсон эди. У ҳали ҳам шундай», — дейди Алишер Узоқов.