Интервью

Таниқли клипмейкер Алишер Ўзбекистон ва Россияда қанчага клип суратга олишини айтди — видео

У Москвада олинган клиплар Ўзбекистонда олинган клиплардан қимматга тушишини айтган

Таниқли клипмейкер Алишер Ўзбекистон ва Россияда қанчага клип суратга олишини айтди — видео

Россиялик машҳур дизайнер ва клипмейкер Алишер «PEOPLE» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Россиядаги клипларнинг нархи ҳақида гапирди.

Бир неча ой олдин хонанда Митя Фоминнинг «Ажойиб» треки учун янги клипини суратга олишга режиссёрлик қилган. Алишер хонанда билан бирга Ўзбекистондa Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг гўзаллиги акс этган янги клипни суратга олди.

Алишер клип суратга олишининг нархини, у қандай омилларга боғлиқ эканини, Мосвадаги клиплари анча қимматга тушишини, ва Ўзбекистон ва Россияда видео суратга олиш қанчага тушишини маълум қилди.

«Агар мен суратга олгадиган клипнинг ғояси ҳақида гапирадиган бўлсак, Москвада бу қимматроққа тушади, чунки у ерда ижара нархи қимматроқ, жиҳозлар ва инсонлар. Биз бу ерда Москвада суратга олган клипнинг бюджетига бир нечтасини суратга олишимиз мумкин. Ҳаммаси жой, одамлар билан боғлиқ. Бу пул билан Европага учиш мумкин… Митя Ўзбекистонда, Тошкентда кўп маротаба чиқиш қилган. У бизнинг ошхонамизни жуда яхши кўради. Мен унга бу таклифни берганимда, у рози бўлди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Аксинча, у кўпроқ табиийликни хоҳлайди. Мен буни дозаларда қилдим, чунки ҳар қандай миллий маданият бошқа мамлакатни стилиз қилинганида дозаланган шаклда хурсанд қилади. Агар сиз ҳамма нарсани миллий услубда махсус суратга олсангиз, клип бўлмай қолиши мумкин», — дейди клипмейкер.

Дизайнер ўз фаолиятини афсонавий модельер Вячеслав Зайцевнинг шоусида режиссёр сифатида бошлади ва 1997 йилда у «Йил либоси» танловининг Гран-при мукофотини қўлга киритди.