Интервью

«Ўша энг қалтис пайтимиз». Нигора Ойбек билан келишолмай қолгани ҳақида гапирди

Хонанда катта фарзандини дунёга келтирганидан кейин қийналган

«Ўша энг қалтис пайтимиз». Нигора Ойбек билан келишолмай қолгани ҳақида гапирди

Актриса, хонанда Нигора YouTube’даги «Mirsodiqova bilan» лойиҳасига берган интервьюсида биринчи фарзандидан сўнг эри билан тушунмовчилик бўлганини айтди.

Нигора илк она бўлганида жуда қийналган. Фарзанди она сутини ҳам, қўшимча овқатни ҳам емаган. Шу сабабли жуфтлик фарзандига кўп эътибор берган ва бир-бирини эътиборсиз қолдирган. Шу туфайли улар орасида тушунмовчилик бўлган.

«Биринчи фарзандимдан кейин тушунмовчилик бўлган. Биринчи фарзанддан кейин ҳамма илк марта она бўлади. Биринчи оғриқлар, уйқусиз кечалар, эрга эътиборсизлик бўлади. Ўша эътиборсизликдан кейин эр томондан тушунмовчиликлар келиб чиқади. Катта фарзандим билан жуда қийналганман. Катта фарзандим она сутини ҳам, қўшимча овқатларни ҳам емасди. Анча қийналганман.

Хуллас, депрессияга кириб кетган пайтим ҳеч ким менга ёрдам бермаган. Фақат фарзанд билан овора бўлиб қолганман. Иккаламизда ҳам шундай бўлган ва бизга эътибор етишмаган. Менимча, ўша энг қалтис пайтимиз. Ўша вақтда бир-биримиздан дам олганмиз. Мен уйга кетиб дам олганман. Биринчи фарзанддан кейин келини онасиникига жўнатиши керак экан. Мен онамнинг уйига бориб келганимдан кейин ўзимга келганман», — дейди Нигора.

Аввалроқ «Шарқ» гуруҳи аъзоси Татьяна эри билан ажрашмоқчи бўлгани ҳақида гапирганди. Татьяна Зайцева бундай ҳолатлар ҳаммада бўлишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, барча инсонлар эгоист. Хонанда ўзидаги эгоизмни йўқотгани ва бу унга ёрдам бераётганини айтган.