«Шарқ» гуруҳи аъзолари ажрашмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берди
«Шундай ҳолатлар бўлган»,— дейди Сарвар Акбаров
«Шарқ» гуруҳи аъзолари YouTube’даги «Birzum Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ажрашмоқчи бўлишгани ҳақида гапирди.
Гуруҳ аъзоси Татяна Зайтсева бундай ҳолатлар ҳаммада бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, барча инсонлар эгоист. Хонанда ўзидаги эгоизмни йўқотганини ва бу унга ёрдам бераётганини айтди.
«Нафақат, санъаткорларда балки, ҳар кимда бундай воқеалар бўлади. Умуман олганда ҳамма одамлар эгоист. Бу ҳамма нарсага ҳалал беради. Агар одам шуни тушунса, ҳаётда ҳар бир йўналиш ўзгаради. Мен яқиндагина эгоизмни олиб ташлашим керак эканини тушундим. Бу менга ҳаётдан ёрдам беряпти», — дейди Татяна Зайтсева.
«Шарқ» гуруҳи аъзоси Сарвар Акбаровнинг сўзларига кўра, уларда ҳам шундай вазиятлар бўлган. Хонанда бундай эмоционал вазиятлар кўпроқ аёлларда бўлишини таъкидлади. У эркаклар номига ажрашаман демаслигини айтди.
«Шундай ҳолатлар бўлган. Менимча бу нарса кўпроқ аёлларда бўлса керак. Чунки эркак киши номига бўлди мен ажрашаман демаса керак. Шундай бўлган тақдирда ҳам, одам қизишиб турган пайтда бу нарсани ҳал қилиши керак эмас. Ҳамма нарса совуб олгандан кейин, масалани теран фикр билан ҳал қилиш керак. Шунинг учун сал эмоционал ҳолат бўлганда, ўзига ташлаб қўйишга ҳаракат қилардим», — дейди Сарвар Акбаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Шарқ» гуруҳи аъзолари 5 йил фарзандли бўлолмагани ҳақида хабар берилганди.





