Интервью

Сардор Мамадалиев Юсуфхон Нурматовга инсоф ва фаросат тилади — видео

«Буни ёшликка йўйиб қўямиз», — дейди у

Сардор Мамадалиев Юсуфхон Нурматовга инсоф ва фаросат тилади — видео

Хонанда Сардор Мамадалиев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Юсуфхон Нурматовга инсоф ва фаросат беришини сўради.

У Юсуфхон Нурматовнинг бу ишини ёшликка йўйишини айтди. Хонанда унинг ижоди ҳақида ўзидан ёши катта санъаткорлар гапирса, ярашишини таъкидлади. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, кимнингдир ижодини муҳокама қилиш тўғри эмас.

«Мен ҳам ўзимнинг фикримни Instagram саҳифамда қолдирдим. Гапириб эмас, ёзиб қолдирдим. Укаларимиз ёш. Буни ёшликка йўйиб қўямиз. Менга ўзимдан каттароқ, тажрибалироқ санъаткор дакки берса, яхшироқ, мантиқан тўғри бўларди. Укаларимиз ҳали халқнинг олдига чиқиб, санъат саройларида концерт берсин, бундай чиғириқларсан ўтиб, 10-15 йил халқ назарида туриб, кейин гапирса бўлади. Лекин умуман кимнингдир ижоди яхши, кимнингдир ижоди ёмон дейиш бизгамас. Укамизга Аллоҳ инсоф ва фаросат берсин. Агар етарли тарбия олмаган бўлса, ҳаётнинг ўзи тарбиялаб олади», — дейди хонанда.

Аввалроқ Юсуфхон Нурматов «The Cover up Kids» кўрсатувининг кастинг жараёнида иштирокчилардан бирига Сардор Мамадалиевдан миллион баробар зўр одамлар борлигини, қўшиқ куйлашни биладиган болага ушбу хонанданинг кумири бўлиш уятлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг бир хонанда Юсуфхон Нурматовга жавоб тарзида қўшиқ куйлаган. Сардор Мамадалиев ушбу қўшиқни Instagram саҳифасига жойлаб, Юсуфхон Нурматовнинг отаси Мусахон Нурматов билан анча йилдан бери бирга ижод қилишини айтган. Улар бирга ижодни бошлаган пайти Юсуфхон ҳали ёш бола бўлганини таъкидлаган. Хонанданинг сўзларига кўра, Мусахон Нурматов ижод билан бўлиб фарзанд тарбиясига вақт ажрата олмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SARDOR MAMADALIEV (@sardor_mamadaliyev_official)

Шунингдек, Юсуфхон Нурматов орадан кўп вақт ўтмай Инстаграм саҳифасида Сардор Мамадалиевга «ответ» қайтарган видеосини жойлаган. Бироқ ўша видео ҳозирда хонанданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мавжуд эмас.