Янгиликлар

«Отаси билан ижод қилганимда памперсда юрарди». Сардор Мамадалиев Юсуфхон Нурматовга жавоб қайтарди

Хонанда Юсуфхон Нурматовнинг яхши тарбия кўрмаганини таъкидлаган

«Отаси билан ижод қилганимда памперсда юрарди». Сардор Мамадалиев Юсуфхон Нурматовга жавоб қайтарди

Хонанда Сардор Мамадалиев Instagram саҳифасида Мусахон Нурматовнинг ўғли, «The Cover Up» лойиҳаси иштирокчиси Юсуфхон Нурматовга жавоб қайтарди.

Юсуфхон Нурматов бир ярим йил олдин «The Cover Up kids» лойиҳасида иштирокчилардан бирига Сардор Мамадалиевдан миллион баробар зўр одамлар борлигини, қўшиқ куйлашни биладиган болага ушбу хонанданинг кумири бўлиш уятлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг Сардор Мадамадалиев Юсуфхон Нурматовнинг отаси Мусахон Нурматов билан анча йилдан бери бирга ижод қилишини айтди. Улар бирга ижодни бошлаган пайти Юсуфхон ҳали ёш бола бўлганини таъкидлади. Хонанданинг сўзларига кўра, Мусахон Нурмaтов ижод билан бўлиб фарзанд тарбиясига вақт ажрата олмаган.

«Мен ҳақимда фикр билдирган болача устоз санъаткоримиз Мусахон Нурматовнинг фарзанди. Мусахон ака билан ишлаб ижод қилиб юрганимизда бу бола пемперс кийиб юрарди, мана бугун катта бола бўлиб ўз фикрини билдиряпти. Менимча устозимиз ижод билан бўлиб фарзанд тарбиясига вақт ажратмаган шекилли. Майли шу фикрлар учун ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Ман бу укахонимизга фақат омад тилайман! Оббо тиниб-тинчимаган одамларей», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SARDOR MAMADALIEV (@sardor_mamadaliyev_official)

Шунингдек, Юсуфхон Нурматов орадан кўп вақт ўтмай Instagram саҳифасида Сардор Мамадалиевга «ответ» қайтарди. У Сардор Мамадалиев озроқ шошганини ёки пиар қилмоқчи бўлганини айтди. Хонанда бу гапларни ёмон ниятда айтмаганини, боланинг ёши Сардор Мамадалиевникидан анча кичик бўлгани учун унга ўзига раво кўрган нарсани маслаҳат берганини таъкидлади. Юсуфхон Нурматов Сардор Мамадалиевни қидирган ва админларига ҳам қўнғироқ қилган. Бироқ ҳеч ким хонандани топиб беролмаган.

«Ассалому алайкум. Бундан 1 ярим йил олдин ‘The Cover Up kids’ лойиҳасига гапирган гапим жойига энди етиб борди. Лекин ўзим ҳақимда гапирса ҳам майли эди. Озроқ шошиб қўйибди ёки пиар қилмоқчи бўлдими. Мен пиарни унча тушунмайман. Ўзимнинг фикримни айтганман. Гапирган гапим бу менинг фикрим. Унга ҳеч ким хўжайин эмас. «The Cover Up kids» лойиҳасида бир бола чиқди. Ўзини қийнаб тугатгандан кейин мен унга дўстона маслаҳат бердим. У ҳаракатлар Сардор Мамадалиевнинг ўзига ярашса керак лекин ёш болага ярашмайди. Мен ўзимга нимани раво кўрсам, у болага ҳам шуни раво кўриб гапирганман. Мен фикримда қоламан. Буни ўзгартириш ниятим йўқ. Мен Сардор аканинг админига телефон қилдим. Ўзи телефон тутмаскан. Менда ҳам шундай вазият бўлган лекин мен телефон тутаман. Номеримни ёздим. Админи топиб бермади. У билан ким алоқада бўлса ҳаммасига телефон қилиб чиқдим. Ҳеч ким топиб беролмади. Мен Сардор ака билан юзма-юз гаплашиб олмоқчи эдим. Аллоҳ дийдор қилган бўлса, кўришамиз. Бу фикрлар сиз ўйлагандек ёмон эмас. Мен ўша ёш болага ҳақиқатан ҳам ‘Ўзингни қийнама. У куйлаш ёш болага умуман тўғри келмайди’, деганман. Мен ёмон фикр билдирмаганман. Мен тарафдан нотўғри иш бўлса, ўзимдан сўраб олинг. Мен сизларга қўнғироқ қилдим. Сизларни қидирдим лекин тополмадим. Майли Аллоҳ ризқимизга ёзмаган экан. Насиб қилса яхши кунларда кўришайлик», — дейди Юсуфхон Нурматов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Yusufxon Nurmatov Official (@yusufxon_nurmatov_)

Аввалроқ, Юсуфхон Нурматов акёрликка даъвоси йўқлигини айтганди. У камерадан қўрқмаганлиги сабабли унинг олдида ўзини қандай бўлса шундай кўрсатиб бера олиши сабабли киноларга чақирилишини таъкидлаганди. Хонанданинг сўзларига кўра, актёрлик унинг касби бўлмагани учун бирор топшириқ берилса, бажара олмайди.

Шунингдек, у «Севармидинг айт» қўшиғи қандай яралганини ҳақида гапириб, тарона 11 марта «оранжировка» бўлганини таъкидлаганди. Хонанда ашула яралиши учун 1 ярим йил вақт кетганини айтганди.