Интервью

Сардор Мамадалиев Юлдуз Усмонова ҳамда шоир ўртасидаги судга муносабат билдирди

«Шоирларнинг 90 фоиз ҳаққи бор», —дейди у

Сардор Мамадалиев Юлдуз Усмонова ҳамда шоир ўртасидаги судга муносабат билдирди

Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Юлдуз Усмонова ҳамда шоир ўртасидаги воқеага муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, қўшиқнинг муваффақиятли бўлишида шеърнинг ўрни катта. Бироқ рози қилинса ҳам безор қиладиган шоирлар бор. Сардор Мамадалиев ҳам шу каби ижодкорлар билан ишлаган. Хонанда шоирнинг қўшиқда 90 фоиз ҳақи бўлишини айтди.

«Баъзилар бор битта шеър учун судларга беришади, бу жудаям нотўғри деб ўйлайман. Санжайдан ташқари ҳам масалан Юлдуз опаниям судга беришди ‘Хаста бўлма’ шеъри ҳам китобда ётган шеър эди. Юлдуз опам уни хит даражага олиб чиқди. Рози ҳам қилган экан. Бизда ҳам бундай ҳолат бўлган. Ўйлагандан ҳам кўпроқ рози қиласиз. Телевизорда кетиб қолган бўлса ҳам телефон қилиб сўрайверади, рози қилаверасиз. Охири жонингизга тегади. Шундай тоифали шоирлар ҳам бор. Асосан, қўшиқларнинг омадли бўлишига биринчи ўринда шоирлар сабабчи. Масалан, ‘Бировнинг аёлига кўз тикманг’ ашуласида ижро, саунд унчалик зўр чиқмаган бўлиши мумкин. Лекин ашуланинг мавзуси сўз. Шоирларнинг 90 фоиз ҳақи бор. Лекин шунақа тоифали одамлар ҳам топилади жуда ҳам қийнашади», дейди у.

Аввалроқ, Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етган, биринчи аёли ҳам бу вазиятда исломий онг жиҳатидан тайёр бўлгандан сўнг уйланишини айтганди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги дунёқараши билан иккинчи аёлга уйланмайди. Сардор Мамадалиев савоб қилиш учун беваларга молиявий томондан ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Сардор Мамадалиев қиш кунларининг бирида ҳамкасби билан тортишиб қолганини айтганди. Кейинчалик, Рамазон ойида ўша инсон ундан узр сўраб админстраторига қўнғироқ қилган. Сардор Мамадалиев шу вазиятдан қойил қолганини таъкидлаган. Сардор Мамадалиев «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берганди. Сардорбек Мамадалиев шу каби мавзулар уни анчадан бери ўйлантириб юрганини айтди. Унга бухоролик йигит шу шеърни ўзгача талқинда куйлаб, қўшиқ ташлаган. Кейин хонанда ўз оҳангига мослаб куйлаган.