Интервью

Сардор Мамадалиев ижодининг 70 фоизини фонограммада куйлашини айтди

У жонли ижродан қўрқмаслигини таъкидлади

Сардор Мамадалиев ижодининг 70 фоизини фонограммада куйлашини айтди

Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ижодининг 70 фоизини фонограмма ташкил қилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, водийга ёки Тошкентдаги тор доиралар даврасига борганда 3-4 соат жонли ижро куйлайди. У жонли ижродан қўрқмайди. Хонанда санъатга 2003 йилда кириб келган. Ўша пайти у 100 фоиз жонли ижрода куйлаган.

«Ижодимнинг 70 фоизи фонограммадан фойдаланилади. Мен 70 фоиз деганда битта тўйдан келиб чиқиб айтмаяпман. Масалан, 10 та тўйга борсак, 7 та жойда жонли талаб қилинмайди. Водийга тўйга бориб қолсак, Тошкентнинг ўзида ҳам тор давралар бўлиб қолиши мумкин, у ерда 100 фоиз жонли айтасиз, бир дона фонограмма ишлата олмайсиз. Сабаби улар жонли эшитиш учун чақирилган давра бўлади. Мен 5-6 соат жонли айтишдан қўрқмайман. Чунки жонли ижро қилиб катта бўлганмиз. Мен санъатга 2003 йилда кириб келганман. 6-7соат жонли ижро бўларди. Одамлар маза қилиб эшитарди. Мен шунақа даврларни соғинаман», дейди у.

Аввалроқ, Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етган, биринчи аёли ҳам бу вазиятда исломий онг жиҳатидан тайёр бўлгандан сўнг иккинчи бор уйланишини айтганди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги дунёқараши билан иккинчи аёлга уйланмайди. Сардор Мамадалиев савоб қилиш учун беваларга молиявий томондан ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Сардор Мамадалиев қиш кунларининг бирида ҳамкасби билан тортишиб қолганини айтганди. Кейинчалик, Рамазон ойида ўша инсон ундан узр сўраб админстраторига қўнғироқ қилган. Сардор Мамадалиев шу вазиятдан қойил қолганини таъкидлаган. Сардор Мамадалиев «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берганди. Сардорбек Мамадалиев шу каби мавзулар уни анчадан бери ўйлантириб юрганини айтди. Унга бухоролик йигит шу шеърни ўзгача талқинда куйлаб, қўшиқ ташлаган. Кейин хонанда ўз оҳангига мослаб куйлаган.