Интервью

«Қонуний ўзимники». Шаҳло Маҳмудова блогер Азода унинг қўшиғини куйлаганини айтди

Хонанда қўшиқни куз фаслида куйлаганини айтди

«Қонуний ўзимники». Шаҳло Маҳмудова блогер Азода унинг қўшиғини куйлаганини айтди

Сиддиқ Маҳмудовнинг қизи Шаҳло Маҳмудова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида «Онам ва отамни бахтли қиламан» номли қўшиғини инстаблогер Азода билан талашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Хонанда Азода билан талашмаганини айтди. Шеърнинг сўзлари чиройли бўлгани сабабли иккита бастакор бир-биридан бехабар мусиқа басталаган. Улар айнан шундай қилиб, бир хил қўшиқни куйлаган. Шаҳло Маҳмудова бировнинг қўшиғини меники деб даъво қилиш устазодаларга тўғри келмаслигини таъкидлади.

«Биз асло талашмаяпмиз. Чунки блогер қиз билан санъаткор яъни хонанданинг йўналиши ҳам, ижодий ишлари ҳам бутунлай бир-бирига тескари деб биламан. Томошабинларимиз учун бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, мен устазода санъаткорман. Менинг отамни ‘Нурли-нурли’ қўшиғи билан бутун Ўрта Осиёга таниган. Бировнинг қўшиғини ўғирлаб олиб, ‘Бу қўшиқ меники эди’, деб даъво қилиш устазодаларга хос эмас. Бу қўшиқ қонуний ўзимники. Буни куз ойида ижро этганман. Баъзи бир сабабларга кўра, премьера қилмагандим. Қўшиқнинг сўзлари гўзал. Иккита бастакор бир-биридан бехабар шеърни басталаган ва икки кишига тақдим қилган. Шоирнинг бундан хабари бўлмаган. Фақат сўзлар бир хил. Ижро ҳам, оҳанг ҳам умуман бошқача. Мен бу қўшиқ учун талашмайман», — дейди Шаҳло Маҳмудова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиктокер Азода онасига бағишлаб қўшиқ куйлаганди. У ўша куни онасига уй ҳам совға қилган. Шунингдек, инстаблогер қўшиқ обуначиларига ёқса, премьера қилишини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KOTTA QIZ / Azoda beliy! ⬜️ (@azodaofficial)