Интервью

Ғолиб Ҳабибуллаев санъатдан ташқари новвойлик қилиб, бозорда нон сотишини айтди

Актёр ота-онаси ҳам шу ҳунар билан шуғулланганини таъкидлади

Ғолиб Ҳабибуллаев санъатдан ташқари новвойлик қилиб, бозорда нон сотишини айтди

Актёр Ғолиб Ҳабибуллаев «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида санъаткорликдан ташқани қандай соҳада ишлашини айтди.

Актёр санъатдан ташқари ота касби бўлган новвойлик билан ҳам шуғулланишини айтди. У ота ва онаси ҳам шу ҳунарни танлаганини ва уларнинг танишишига айнан новвойлик сабаб бўлганини таъкидлади. Ғолиб Ҳабибуллаевнинг сўзларига кўра, отаси чет эл сафарига кетганда, онасига кўмаклашиш учун нон ёпишни бошлаган.

«Новвойчилик билан шуғулланишим табиий. Сабаби бизнинг оиламиз новвойлар. Отам ҳам, онам ҳам новвой. Улар бир-бири билан танишиб қолиши ҳам қизиқ бўлган. Бозорда танишган. Чунки отам ёпган нон қилса, онам патир нон қиларди. Улардан туғиладиган фарзандлар ҳам албатта ота касбини олади деган. Ёшлигимдан шу ҳунарга қизиқиб, новвойчиликка кириб келган эканман. Бундан жуда хурсандман. Имкон қадар санъатдан ташқари бу соҳага вақт ажратишга ҳаракат қиламан. Отам чет эл сафарига кетганида, онамга қарашаман деб, тандирга кирганман. Ўшандан бери новвойчиликка қизиқиб, шу пайтгача нон ёпиб келаман», — дейди у.

Аввалроқ, Баҳриддин Зуҳриддинов бизнеси ва ижодида қайнанаси Ҳосила Раҳимованинг ўрни қандайлигини айтганди.