Интервью

Нигина Анорбоева чет элга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса кўплаб обуначилари ундан шу ҳақда сўраганини айтди

Нигина Анорбоева чет элга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса Нигина Анорбоева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида чет элга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Нигина Анорбоева ҳеч қаерга кўчиб кетмаганини айтди. Актриса ўтган йили Туркияга 2-3 маротаба боргани учун мухлислари шундай ўйлаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. У Тошкентда яшаётганини таъкидлади.

«Мен ҳам шундай гап-сўзлар эшитдим. Instagram’га ёзишди. Кимдир Туркияда, кимдир Москвадасиз деди. Ундай эмас. Ҳеч қаерга кетганим йўқ. Оилам, ишхонам, қариндош-уруғ, дўстларим шу ерда. Йўқ, янги хонадон олганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Ўтган йили Туркияга 2-3 маротаба бордим. Лекин бу мен Туркияга кўчиб кетдим дегани эмас. Бир марта фестивалга, бошқа сафар иш бўйича, яна бир марта саёҳатга бордим. Ундан ташқари, Москвага фестивалга бордим. Ишим бошқа давлатларга боришни тақозо этади. Тошкентда яшайман. Бирор жойга кўчиб кетишга кеч бўлди. Ҳамма нарса етарли», — дейди актриса.

Аввалроқ Нигина Анорбоева Instagram саҳифасига «Офицер» сериалидан лавҳаларни жойлаган. Актриса шу роль сабаб имижини ўзгартирганини таъкидлади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nigina Anarbayeva (@nigina_anarbayeva)

Шунингдек, актриса Туркиядаги фестивалдан ҳам суратларни жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nigina Anarbayeva (@nigina_anarbayeva)