Интервью

Моҳира Нурматова Санжар Саъдуллаевнинг ўлимига нима сабаб бўлганини маълум қилди — видео

Бу ҳақда актрисага марҳумнинг аёли гапириб берган

Моҳира Нурматова Санжар Саъдуллаевнинг ўлимига нима сабаб бўлганини маълум қилди — видео

Актриса Моҳира Нурматова «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида дубляж устаси Санжар Саъдуллаевнинг ўлимига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Моҳира Нурматова Санжар Саъдуллаевнинг жанозасига борган. Ўша пайти унинг аёли дубляждаги матн сабаб асабийлашиб уйга кириб келганини айтган. Дубляж устаси шу ҳақда гапираётиб, ҳушидан кетиб қолган.

«Биз Санжар аканинг жанозаларига борганимида, оила аъзолари жуда эзилганди. Қадрли бўлган инсонидан ажралган. Ўша ерда Санжар Саъдуллаевнинг аёли ҳам айтди. ‘Дубляжнинг матнини гапириб, жуда асабийлашиб кириб келди’. Шу ҳақда гапириб ўзидан кетиб қолган», — дейди Моҳира Нурматова.

Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев 2021 йил 4 декабрь куни вафот этган. У 67 ёшда эди. Санжар Саъдуллаев ижоди давомида мингдан ортиқ фильмларда овоз берган. Томошабин меҳрини қозонган қўплаб миллий ва хориж фильмларидаги бош қаҳрамонлар образлари унинг ажойиб овози билан янада сайқал топган. Айниқса болливуд юлдузи Шоҳруххон яратган образларни унинг овози билангина тасаввур эта олиш мумкин.