Интервью

«Қўлингни чопаман, деганман». Ғуломжон Ёқубов фарзандлари санъаткор бўлишига қаршилик қилгани ҳақида

Хонанда у пайтлар санъаткор бўлиш қийин бўлганини айтди

«Қўлингни чопаман, деганман». Ғуломжон Ёқубов фарзандлари санъаткор бўлишига қаршилик қилгани ҳақида

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов «Nom» кўрсатувига берган интервьюсида фарзандларининг санъаткор бўлишига қаршилик қилгани ҳақида гапирди.

Ғуломжон Ёқубов фарзандларининг санъаткор бўлишини хоҳламаган. Хонанда олдин санъат анча қийин бўлганини таъкидлади. Халқ артисти фарзандлари қўлига соз олса, чопиб ташлашини айтган.

«Мен фарзандларимнинг санъаткор бўлишини хоҳламаганман. У пайтда санъатда жуда қийинчилик бўлган. Ҳозир ҳамма фарзандини олиб келяпти. Қўлингга соз ушласанг, чопиб ташлайман деганман. У пайтлар жуда қийин эди. Шунинг учун фақат кураш бўлган. ‘Мен сизларни қўлимдан келганча, ўқитаман’, деганман», — дейди у хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева кенжа қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг санъаткор бўлишига қарши бўлганини айтганди.