Интервью

Хонзода бир ойда қанча даромад топишини маълум қилди

«Ижодга қараб пул топилади», — дейди у

Хонзода бир ойда қанча даромад топишини маълум қилди

Инстаблогер, актриса Хонзода «Amirxon Umarov shousi» кўрсатувига берган интервьюсида ойига қанча даромад топишини маълум қилди.

Хонзода ижод қилишга қараб пул топишини айтди. Актриса ойига энг камида 5-6 миллион сўм пул топади. Блогер бу рақамлар 10-30 миллион сўмгача ошиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ижодга қараб пул топилади. Instagram’га баъзилар пул топиш учун, баъзилар ижод қилиш учун киради. Пул топиш учун кирган инсоннинг даромади кам бўлади. Биринчи ўринда пул бўлмаса, яхши даромад топади. Ойига энг камида 5-6 миллион сўм топилади. Ундан уёғи 10-30 миллион сўмгача кетади», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ажрашмаганини айтганди. Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.