Интервью

Бонамурдан Тимур Алихоновгача: Инстаблогерларнинг қандай бизнеслари борлиги маълум бўлди

Уларнинг бир қанча бизнеслари мавжуд

Бонамурдан Тимур Алихоновгача: Инстаблогерларнинг қандай бизнеслари борлиги маълум бўлди

Ижтимоий тармоқда машҳурликка эришган инстаблогерлар «UzNews.uz»га берган интервьюсида бизнеслари ҳақида айтиб берди.

Тимур Алихоновнинг маркетинг, смм, дизайн йўналиши бўйича ўқув маркази бор. Блогер оила аъзоларидан кўпчилигининг бизнеси борлигини айтди. Шу сабабли у ҳам олди-сотди билан шуғулланади.

«Бизнинг ўқув марказимиз бор. У ерда блогерлик, маркетинг, смм, дизайн каби йўналишлар бўйича ўқувчиларга билим берамиз. Ундан ташқари, кийим олди-сотдиси билан ҳам ишлаймиз. Бизнинг танишларимиз, оила аъзоларимиздан кўпчилиги тадбиркор бўлгани, олди-сотди билан шуғуллангани учун ўзимизнинг кичик йўналишларимиз бор. Ундан олиб устига нарх қўйиб сотамиз. Ўзимизнинг ҳам бир-иккита бизнесимиз бор. Машина олди-сотдиси билан ҳам шуғулланамиз. Нақдга оламиз ва бўлиб беришга чиқарамиз», — дейди Алихонов Тимур.

Шунингдек, инстаблогер Бонамур ҳам яқинда салон очаётганини айтди. Унинг кийим дўкони ҳам бор.

«Яқинда салон очяпман. Ўзимнинг шахсий дўконим бор. Яна бошқа бизнесларим бор. Улар ўзимники», — дейди инстаблогер.

Mittivine ҳам ўзининг шахсий бизнеслари борлигини айтди.

«Ўзимизда шахсий бизнеслар бор. Уйдагилар ва йигитлар билан, кўчадаги ишлар», — дейди Фарҳод Маннопов.

Шу билан бирга, Mitti.me тахаллуси билан танилган Улуғбек Шодибеков ҳам ўқув маркази борлигини таъкидлаб, бундан ташқари, атир ҳам ишлаб чиқаришини айтди.

«Ўқув марказимиз бор. Худо хоҳласа филиалларини кўпайтирмоқчимиз. Кейин атир чиқарамиз. Ундан ташқари, бир-иккита бошқа ҳаракатлар ҳам бор», — дейди Улуғбек Шодибеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳриддин Зуҳриддинов Ҳосила Раҳимова у учун фақат турмуш ўртоғининг онаси эканини айтганди. Бизнеси ва танилишига қайнонасининг алоқаси йўқ.

Шунингдек, актёр Нурмуҳаммад Ҳусниддинов фақат кино билан оила тебратиб бўлмаслигини таъкидлаганди, Актёр уй олди-сотдиси билан шуғулланади.