Янгиликлар

«Бундан зўри бўлмайди». Нурмуҳаммад Ҳусниддинов бизнеси ҳақида гапириб берди

У фақат кино билан рўзғор тебратиб бўлмаслигини таъкидлади

«Бундан зўри бўлмайди». Нурмуҳаммад Ҳусниддинов бизнеси ҳақида гапириб берди

Актёр Нурмуҳаммад Ҳусниддинов YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида бизнеси ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, фақат кино билан оила тебратиб бўлмайди. Актёр уй олди-сотдиси билан шуғулланишини айтди. Шунингдек, Алихан фильмдан фильмгача танаффус бўлмаса, кино билан ҳам оила боқиш мумкинлигини таъкидлади.

«Кинонинг ўзи билан рўзғор тебрата олмайсиз. Бизда гонарарлар жуда ҳам олий даражада эмас. Лекин чидаса бўлади. Жуда ёмон демайман. Тадбиркорлигим бошқа соҳада. Қисқа қилиб айтса, олди-сотди. Мисол учун, янги қурилган уйлардан сотиб олиб, ремонт қилиб, қайта сотамиз. Агар гапираман десангиз, ичи чуқур. Гап кўп. Фильмдан ташқари, ишламаса бўлмайди. Ўзим учун сўрайдиган гонарарик ўзим учун яхши деб ўйлайман. Фақат битта муаммо бор. Қанийди, ҳар куни кино бўлса. Лойиҳадан лойиҳагача узилмаса, бундан зўри бўлмайди. Шунда мен ҳеч қандай бизнес қилмасдим», — дейди актёр.