Янгиликлар

Баҳриддин Зуҳриддинов бизнеси ва ижодида қайнанаси Ҳосила Раҳимованинг ўрни қандайлигини айтди

«Шу нарсага нуқта қўймоқчиман», — дейди у

Баҳриддин Зуҳриддинов бизнеси ва ижодида қайнанаси Ҳосила Раҳимованинг ўрни қандайлигини айтди

Хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов «Mashhurlar» лойиҳасига берган интервьюсида қайнонаси Ҳосила Раҳимова ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Ҳосила Раҳимова у учун фақат турмуш ўртоғининг онаси. Хонанда Ҳосила Раҳимованинг қизига уйланишидан олдин ҳам танилганини таъкидлади. Шунингдек, Баҳриддин Зуҳриддинов бизнесни ўзининг оиласи билан биргаликда бошлаганини айтди.

«Мана шу гаплардан жуда зерикканман. Шунга ўхшаш саволлар жуда жонимга теккан. Бугун шу нарсага нуқта қўймоқчиман. Яхши бўлди шу саволни берганингиз. Ижодимда ҳам, бизнес соҳамда ҳам қайнонамнинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Ҳаммасини оиламиз билан қилганмиз. Қайнонамгача бўлган вақтда ҳам Баҳриддин Зуҳриддинов бўлиб бўлганман. Шуни яхшилаб билиб олинг. Қайнонам маслаҳат бериб туриши мумкин. Лекин ҳеч қандай моддий ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш бўлмаган. Шу фурсатдан фойдаланиб, айтишим керак Ҳосила Раҳимовани ҳеч қандай дахли йўқ. У фақат қайнонамнинг онаси. Ижод, бизнес тарафлама ҳеч қандай дахли йўқ. Ҳаммаси ўзимнинг меҳнатим», — дейди хонанда.