Интервью

Алишер Узоқов Гулнора Каримова даврида «запрет»га тушгани ҳақида гапириб берди

Бироқ актёр бунинг сабабини билмаслигини айтган

Алишер Узоқов Гулнора Каримова даврида «запрет»га тушгани ҳақида гапириб берди

Актёр, хонанда, телебошловчи Алишер Узоқов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Гулнора Каримова даврида «запрет»га тушгани ҳақида гапириб берди.

Актёр ўша вақтда кибрга берилганини сезган ва «запрет»дан бошқа одам бўлиб чиққан. Алишер Узоқов тақиққа тушган пайтда жуда қийналган. Бироқ хонанда нима сабабдан шундай бўлганини билмайди. Агарда ҳозир кимдир келиб шунинг сабабини айтса, унга раҳмат айтади.

«Мен ‘запрет’га тушганимда, кибрга берилганимни сездим. Бу нарса менга яхши тарафга таъсир қилди. Назаримда, ‘запрет’дан чиққанимда бошқа одам эдим. У пайти яхшигина қийналдим. Мен ҳалигача нима сабабдан бўлганини билмайман. Ким, нимага ‘запрет’ қилганини ҳам билмайман. ‘Чиқдинг’, деган хабар келганда ҳамма чиқиб бўлганди. Битта мен қолгандим. Ҳамма нарсадан чеклов бўлди. Кимнингдир концертида меҳмон сифатида ўтирганимда олиб ташланган вазиятлар ҳам бўлди. Менимча 2012 йил 2 та ‘M&MTV’ни олганим сабабли ‘запрет’га тушдим. Мени тақиққа туширилган инсонлар ҳозир хатойимни айтса, раҳмат дейман», — дейди актёр.

Аввалроқ Шоҳжаҳон Жўраев Гулнора Каримова сабаб «запрет»га тушганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бундан 6-7 йил аввал асакалик шоир билан бирга ишлаб «Омонмисан, Гулнора?» деган қўшиқ куйлаган. Хонанда шоирга қизнинг исми айтилган жойини олиб ташлаш таклифи берган. Бироқ шоир буни рад этган.

Каниза тақиққа тушгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу интернет нашрларидан бирининг иши. Хонанда ўша пост остида кўплаб санъаткорлар лайк босганини таъкидлаган.

Шунингдек, Отабек Муталхўжаев бир амалдор сабаб «запрет»га тушганини айтганди. Бу воқеа 2007-2008 йилларда бўлган. Ўша вақтда хонанда ҳеч қандай ОАВларда ҳам, тўй-ҳашамларда ҳам иштирок этолмаган. Тақиқ 7-8 ой давом этган.