Медиа

Шоҳжаҳон Жўраев Гулнора Каримова сабаб «запрет»га тушгани ҳақида гапирди — видео

У бу ҳақда тўйда гапириб берди

Шоҳжаҳон Жўраев Гулнора Каримова сабаб «запрет»га тушгани ҳақида гапирди — видео

Хонанда, Шерали Жўраевнинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраев марҳум биринчи Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова сабаб ‘запрет’га тушганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундан 6-7 йил аввал асакалик шоир билан бирга ишлаб «Омонмисан, Гулнора?» деган қўшиқ куйлаган. Хонанда шоирга қизнинг исми айтилган жойини олиб ташлаш таклифи берган. Бироқ шоир буни рад этган. Шу ашула сабаб Шоҳжаҳон Жўраев «запрет»га тушганини таъкидлади.

«Бундан олти-етти йил аввал асакалик Хушнудбек Дарвишев исмли шоир йигит билан танишиб ижод қилганмиз. Битта шеърнинг устида роса ишлаганмиз. Унга ‘Ўртоқ, шу қиз болани исми айтилган жойини олиб ташлайлик, бошимизга бало бўлади буʼ, дедим. У ‘Йўқ, ака, қолсинʼ, деди. Шу қўшиқни айтгандик, ростан ҳам ўша исм бошимизга бало бўлди. Шу қўшиқ туфайли биз ‘запрет’га ҳам кирдик. ‘Нега сен ‘Омонмисан, Гулнора?ʼ деб қўшиқ айтдинг?ʼ, дейишди. Яхшиям ўша даврлар ўтиб кетди. Ҳозир Гулнора дейсанми, Гулёра дейсанми, ҳеч кимнинг иши йўқ. Омон бўлсин Гулнора!», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳум Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи қизиқчининг «запрет»и ҳақида гапирди. Шунингдек, Наргиза Абдуллаева нима сабабдан «запрет»га тушганини айтганди.