Интервью

Аҳад Қаюм ҳамкасблари уни ботқоққа тиқиш ҳақида ўйлаганини айтди

«Кетма-кет премьера қилдим», — дейди у

Аҳад Қаюм ҳамкасблари уни ботқоққа тиқиш ҳақида ўйлаганини айтди

Продюсер, актёр, режиссёр Аҳад Қаюм YouTube’даги «Telegram yulduzlari» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасблари уни ботқоққа тиқиш ҳақида ўйлаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ёмон одам сифатида танилишига кўп ишлагани сабаб бўлган. Ҳамкасблари уни ботқоққа тиқиш учун кеча-ю кундуз ўйлаган. Актёр уларга қандай зарари тегаётганини билмайди.

«Мен кўп ишлардим. Мен бошқа сабаб кўрмадим. Менинг ёмон одам сифатида ном чиқаришимда айбим фақат кўп ишлаганим. Ҳамкасбларим мени ботқоққа тиқиш ҳақида кеча-кундуз ўйлашни бошлади. Сиз кузатиб бордингизми? ОАВ, актёр, режиссёрлар. Қаерга борсам, мени ғажишни ўйларди. Нима зарарим тегяпти? Фақат ишладим. Кетма-кет премьера қилдим», — дейди Аҳад Қаюм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр ижтимоий тармоқларда энди фарзандларининг суратини қўймаслигини айтган. Шоир ундан кейин фарзандларини хафа қилмасликни сўради. Аҳад Қаюм бу пиар эмаслигини таъкидлаб, ҳаммадан розилик сўраган.