Юлдузлар

Жонни Деппдан Кейт Бланшеттгача: Роли сабаб ташқи кўриниши кескин ўзгарган машҳурлар — фото

Қуйида уларнинг сурати келтирилади

Жонни Деппдан Кейт Бланшеттгача: Роли сабаб ташқи кўриниши кескин ўзгарган машҳурлар — фото

Дунё бўйлаб мухлисларга эга актёр ва актрисалар айрим кинофильмлардаги ижроси учун ташқи кўринишини тубдан ўзгатирган. Қуйида улар ижросидаги фильм ҳақида маълумот ва суратлар келтирилади.

Жонни Депп

Жонни Депп кўплаб кинофильмлард эсда қоларли ролларни ижро этган. У «Йога илгаклари» фильмида ташқи кўринишини тубдан ўзгартирган.

Кристиан Бейл

Кристиан Бейл «Машинист» фильмидаги Тревор Ресник роли учун 28,5 кг вазн йўқотган ва кўп ўтмай, «Бетмен» кинокартинасидаги образи учун ўз ҳолига қайтган. Актёр «Куч» фильмида кўринишини таниб бўлмас даражада ўзгартирган.

Хэлли Берри

«Булутли атлас» фильмида бир вақтнинг ўзида 6 та ролни ўйнага. Бироқ бир образида, Овид исмли кекса пластик жарроҳ ролида актрисани таниш бироз қийин.

Рассел Кроу

Актёр 2019 йилда экранларга чиққан «Энг баланд ово» сериалидаги ролида ташқи кўринишини ўзгартирган, мухлислар уни бу образда танимаган.

Колин Фаррелл

Колин Фаррелл 2022 йилда экранга чиқиши кутилаётган янги «Бетмен» фильмида пингвин ролини ижро этган. Суратга олиш пайтида актёрнинг ташқи кўринишини тубдан ўзгартиришга тўғри келган.

Марго Робби

Актриса «2 қиролича» фильмида Робби Элизабет I ролини ўйнаган ва визажистлар унинг кўришини тубдан ўзгартирган.

Жаред Лето

Актёр «Gucci уйи» фильмида модалар уйи раҳбари Алдо Гуччининг ўғли Паоло ролини ўйнаган. У ўз қаҳрамони тимсолидаги суратни Тwitter’га жойлаштирганда, кўпчилик фойдаланувчилар уни танимаганини ёзган.

Жим Керри

«Ёмон партия» фильмидаги ролида Жим Керрини таниб қийин. Актёрнинг ўзи фильмдаги иштироки томошабинлар учун кутилмаган совға бўлишини хоҳлаган ва реклама кампаниясида унинг исми ва у билан ҳар қандай тасвирлардан фойдаланмасликни сўраган.

Тильда Суинтон

«Суспирия» триллерида Тилда Свинтон бирданига 3 та роль ўйнаган, улардан бири эркак – доктор Жозеф Клемперер. Бу ролда актрисани таниб бўлмайди.

Мэтт Деймон

«Дедпул 2» фильмида Мэтт Деймон ташқи кўринишини ўзгартирганидан кейин унинг мухлислари актёрни таний олмаганини ёзган.

Кейт Бланшетт

«Манифесто» фильмида бир нечта кўринишда намоён бўлган актрисани таниб олиш қийин.

Машҳурлар фарзандининг ёшида қандай кўринишда бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Жеки Чандан Тайсонгача: Машҳурлар фарзандининг ёшида қандай кўринишда бўлган?Жеки Чан ва Жейси Чан — 30 ёшда

Харрисон Форд ва Бенжамин Форд — 49 ёшда

Жон Войт ва Жеймс Хейвен — 44 ёшда

Бен Кингсли ва Фердинанд Кингсли — 29 ёшда

Стивен Тайлер ва Таж Талларико — 28 ёшда

Дэвид Бекхэм ва Бруклин Бекхэм — 22 ёшда

Жерард Депардье ва Гиём Дидардье — 34 ёшда

Майк Тайсон ва Амир Тайсон — 21 ёшда