Юлдузлар

Ситора Фармоновадан Муниса Ризаевагача: ёши ўттиздан ошган бўлса ҳам турмуш қурмаган шоу-бизнес вакиллари

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Ситора Фармоновадан Муниса Ризаевагача: ёши ўттиздан ошган бўлса ҳам турмуш қурмаган шоу-бизнес вакиллари

Ўзбек шоу-бизнесининг шундай вакиллари борки, улар санъатдан бахтини топган бўлса ҳам шахсий ҳаётда ўз бахтини топмаган. Уларнинг орасида ёши ўттиздан ошган аммо оила қурмаган шоу-бизнес вакиллари ҳам бор.

Манзура

Ўзининг жозибадор овози билан мухлислар қалбини забт эта олган хонанда Манзуранинг ёши 43 га етган бўлса ҳам ҳали турмуш қурмаган. Датлабки фаолиятини актрисалик ва хонандаликдан бошлаган ижодкор шу вақтга қадар ўзининг 50 га яқин видеоклипини мухлисларига ҳавола этган. Ҳозир хонанда ҳижоб ўрагани сабабли замонавий эстрада йўналишини тарк этган.

Ситора Фармонова

Ўзбек кино оламидаги латофатли актрисалардан бири Ситора Фармонованинг ёши 37 дан ошган бўлса ҳам ҳали турмуш қурмаган. Актриса шу вақтга қадар 30 яқин кинофильмда ва кўплаб сериалларда роль ижро этган. Шахсий ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни мухлислари билан бўлишадиган актриса кўплаб давлат мукофотларига сазовор бўлган.

Мавзуга доир: Ситора Фармонова нима сабабдан турмушга чиқмаётганини маълум қилди

Хонанда Муниса Ризаева

Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузларидан бири Муниса Ризаева 35 ёшда бўлса-да ҳали тумрушга чиқмаган. Дастлабки фаолиятини актрисаликдан бошлаган хонанда бир қанча ўзбек кинофильмларида роль ижро этган. Муниса Ризаева шу вақтга қадар 60 га яқин мусиқий ижроларини мухлисларига тақдим этди.

Актриса ва стилист Суғдиёна Азимова

Ўзбек кино санъатида ўз ўрнига эга бўлган актрисалардан бири Суғдиёна Азимова 34 ёшга кирган бироқ ҳали турмушга чиқмаган. У актрисаликдан ташқари стилистликда ҳам фаолият юритади. Суғдиёна Азимова шу вақтга қадар 30 яқин кинофильмда роль ижро этган. Унинг иштирокидаги «Қайсаргинам», «Қайсаргинам 2», «Амиран» ва бошқа кинофильмлар мухлислар қалбидан жой эгаллаган.

Aктриса Юлдуз Ражабова

Таниқли актриса Юлдуз Ражабова 1989 йилда таввалуд топган. Ҳозир 32 ёш бўлган истеъдодли актриса 20 дан ортиқ кинофильмда ва сериалларда роль ижро этган. У ўзбек кинокомпанияларидан ташқари чет эл кинокомпаниялари билан ҳам ҳамкорликда иш олиб боради. Актриса ҳозирда «Мilliy» телеканалидаги кўрсатувларга бошловчи ва «Дийдор» театрининг маҳоратли актрисаларидан бири ҳамдир.

Телебошловчи ва актриса Ирода Носирова

Машҳур сухандон, телебошловчи ва актриса Ирода Носирова 40 ёшдан ошган бўлса ҳам ҳали турмушга чиқмаган. Ирода Носирова иштирокидаги «Жаноб ҳеч ким», «Омад», «Йиғламагин» каби кинофильмлар уни бошловчи эмас балки актриса сифатида халққа танитган. Ижодкор ҳозирда «Zo’rtv» телеканалида бошловчи бўлиб фаолият юритади. Ирода Носирова уни ва касбини тушунадиган инсонга турмушга чиқишни орзу қилиши ҳақида айтиб ўтган.